Ўзбекистон
«Халқ билан мулоқот» кўрсатувида вилоят ҳокими Т.Боболов иштирок этади
2020 йилнинг 15 февраль куни соат 18:00 да “Surxondaryo” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Халқ билан мулоқот” кўрсатувида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этади.
Вилоят ҳокимига савол, таклиф ва мурожаатлар (0376) 223-43-91, 223-45-57 телефон рақамлари орқали қабул қилинмоқда. Шунингдек, мурожаатингизни +998994820077 телеграм рақамига ёзма шаклда йўллашингиз ҳам мумкин.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.