Hodisalar

РАСМИЙ ИЗОҲ

Интернет ижтимоий тармоқларида 2020 йилнинг 7 февраль куни “Surxondaryolik tadbirkorning faoliyatiga halaqit qilmoqchi bo’lgan davlat organi xodimlari bilan tortishuv” сарлавхали видеохабар Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Бюронинг Шўрчи туман бўлими ходимлари томонидан
2019 йил 22 январь куни назорат тартибида текшириш жараёнида, Шўрчи тумани “Ойнакўл” маҳалласида яшовчи фуқаро Таштанов Ғайрат Даминович яшаш хонадонинг ёрдамчи хўжалик хонаси кўздан кечирилганда, ушбу хонанинг ўнг томонида қўлбола усулда ясалган кунжара ишлаб чиқариш ускунасини ўрнатиб, пахта чигитидан кунжара маҳсулоти ишлаб чиқариб, муомалага киритиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.

Текшириш жараёнида, “Ойнакўл” маҳалласида яшовчи фуқаро Ғ.Д.Таштановга тегишли бўлган қўлбола усулда ясалган кунжара ишлаб чиқариш ускунаси 1 дона рамаси, 1 дона генератори, 2 дона ремент, 733 кг чигит, 532 кг кунжара, жами   4.159.129 сўмлик товар моддий қимматликлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб, вақтинча сақлаш учун Шўрчи туман “Исроилбек транс сервис” МЧЖга  топширилган.

Сурхондарё вилоят хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказининг 28.01.2019 йилдаги 48/27-05-сонли экспертиза хулосасига кўра, ушбу кунжара маҳсулоти, қўлбола усулда тайёрланганлиги, тўлиқ қайта ишловдан ўтмаганлиги ва чорва моллари истеъмолига яроқсизлиги ҳақида хулоса олинган.

Ўтказилган терговга қадар текшириш давомида, тадбир жараёнида ашёвий далил сифатида олинган жами 4 млн. 159 минг 129 сўмлик товар моддий бойликлари ЎзР. ЖКнинг 1862-моддасида кўрсатилган кўп миқдорни ташкил этмаслигини, Шўрчи туман Давлат солиқ инспекциясининг 24.01.2019 йилдаги №22-00476-сонли хатига асосан “Фирдавс Абу Бакр” оилавий корхонасининг филиали “Ойнакул” маҳалласида жойлашганлиги, “Фирдавс Абу Бакр” оилавий корхонаси 2018 йил 26 январ куни тадбиркор сифатида давлат руйхатидан ўтганлиги, Ғ.Д.Таштанов ишчи сифатида 2019 йил 23 январ куни 2018 йил декабр ойи учун солиқ ҳисоботларини топширганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, “Ойнакул” махалласида яшовчи Ғ.Д.Таштанов яшаш хонадонининг ёрдамчи хўжалик хонасида ўрнатилган қўлбола усулда ясалган кунжара ишлаб чиқариш ускунаси туман электр корхонасининг техник шартномасига асосан “Фирдавс Абу Бакр” оилавий корхонасига тегишли бўлиб, туман электр корхонаси билан Ғ.Д.Таштанов шартнома тузганлиги, истеъмол қилган электор энергияси учун ойлик тўловлари ойма ой тўланиб келаётганлиги маълум бўлган.

Шунингдек, Шўрчи тумани “Фирдавс Абу Бакр” оилавий корхонасининг низомида  пахта заводдан чиққан чигит, шолининг кепаги, пахта цехидан чигит синиғи ва доналаридан ем ишлаб чиқариб, сотиш мумкинлигини инобатга олиб, фуқаро Ғ.Д.Таштановнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад этилиб, Шўрчи туманида яшовчи “Ойнакўл” махалласида яшовчи  Ғ.Д.Таштанов тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмасдан фаолият юритиб келаётганлиги ҳамда зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан амалга ошириб келганлиги ҳолатида ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлганлиги сабабли 08.02.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 176-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик масаласини кўришлик учун Шўрчи туман давлат солиқ инспекциясига  юборилган.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button