Hodisalar

Ерни ўзбошимчалик билан ўзлаштирган аёл жавобгарликка тортилди

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конститутциясида, шунингдек бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ер ва унга бўлган мулкчилик муносабатлари тартибга солинган. Жумладан, Конститутциянинг 66-моддасида, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

Бироқ, Аллаева Гўзал Турдиевна (исм-фамиля ўзгартирилган) ушбу қонун талабларини бузиб, Шўрчи тумани “Бўстон” маҳалласида жойлашган “МЕГА СТРОЙ” МЧЖга қарашли қишлоқ хўжалик харитасининг 2462-дала контуридан берилган 0.428 гектар ер майдонининг 1200 кв метр қисмига қарашли ер майдонини эгасиз эканлиги ҳақида ўзида ушбу ер майдонига нисбатан шахсий эгалик ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисидаги тасаввурга эга бўлиб, ғараз ва паст ниятларда ушбу суғориладиган ер майдонига нисбатан эгалик ҳуқуқи бўлмаса-да, “Google Earth” сайтининг 2023 йил 8 ой ҳолати 38.035680 С, 67.823888 В кординацияларидан олинган онлайн ҳарита маълумотномаси ҳамда туман кадастрлар палатасининг хулосасига кўра, “МЕГА СТРОЙ” МЧЖнинг 2462-дала контурида жойлашган, 80,8 балл бонитетли экин ер майдонининг 1200 кв. метр қисмини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, 2023 йил октябрь ойларида ушбу ер майдонига 4.0×12=48 кв. метр узунликдаги бино қурганлиги аниқланган.

Фуқаро Г.Аллаева томонидан айнан ушбу суғориладиган ер майдонининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, муқаддам 4х12=48 метр узунликда бетон пойдевор қурганлиги юзасидан Денов туман судининг ҳукми билан жазо тайинланган бўлишига қарамасдан, “МЕГА СТРОЙ” МЧЖ қарашли 2462-дала контурида 4х15=60 кв. метр узунликда, олдинги қурилишга нисбатан 12 метр узунликда янги бино қуриши натижасида ер майдонларига 8 млн. 187 минг 181 сўм миқдорда зарар етказганлиги маълум бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2026 йил
19 март кунидаги ҳукмига кўра, Г.Аллаевага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2291-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш вақтидан, шунингдек ишга бориш ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда Шўрчи тумани “Тўла” маҳалласида жойлашган яшаш уйини тарк этишни тақиқлаган ҳолда 1 (бир) йил 10 (ўн) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Г.Аллаева суд ҳукмига нисбатан ўзининг айбсизлиги ҳақида келтирган кассация шикояти Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида 16.07.2026 йилда кўрилиб, унинг айби жиноят ишида мавжуд далиллар билан етарли даражада исботланганлиги сабабли суд ҳукми ўзгаришсиз, шикоят рад қилиниб, қонун устуворлиги таъминланди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ерни ўзбошимчалик билан ўзлаштириш давлат манфаатларига жиддий зарар етказади. Шунингдек, фуқароларда қонунларга ҳурмат руҳида бўлган ҳуқуқий онги ва маданияти пасайиши мумкин.

Сурхондарё вилоят

суди 1-бўлим бошлиғи                                                        

Б.Нормуродов                                                  

Related Articles

Back to top button