Hodisalar

Алимент тўламаган ота 6 ойга “кесилди”

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 06.02.2014 йилдаги 524-сонли суд буйруғига асосан қарздор Ражабов Нурбек Маматалиевичдан ундирувчи Қурбонова Манзура Аннагулиевна фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандининг таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлсада, муқаддам 28.08.2019 йилда 34.151.040 сўм алимент пулларини тўламасдан келгани учун Музработ туман маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигидан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан, алимент пулларини қасддан тўлашдан бўйин товлаб келган.

Мазкур ҳолат юзасиданРажабов Нурбек Маматалиевичнинг юқоридаги ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси1-қисмида кўрсатилган жиноят таркиби мавжудлиги сабабли, унга нисбатан МИБ Музработ туман бўлими томонидан 16.12.2019 йил куни жиноят иши қўзғатилган.

Тўпланган ҳужжатлар айблов далолатномаси билан ЖИБ Музработ туман судига юборилиб, 29.01.2020 йил куни жиноий иш материаллари кўриб чиқилиб, ЖИБ Музработ туман суди томонидан айбланувчи Н.Ражабовга нисбатан 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиб, суд залида қамоққа олинди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button