Касбим-фахрим

Сурхондарёда хорижга кетишни истаган ота 142 миллион сўм алимент тўлаб берди

Ўхшаш сурат

Сариосиё туманида яшовчи Зарифжон Мирзақобилов хорижга кетиш истагини билдириб, чекловларни бекор қилиш мақсадида Бюронинг туман бўлимига мурожаат қилди.

Сабаби, Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2019 йил
5 мартдаги буйруғига асосан З.Мирзақобилов собиқ турмуш ўртоғи  фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.

Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими томонидан З.Мирзақобиловга чекловни бекор қилиш тартиблари тушунтирилди. Ва З.Мирзақобилов ушбу чекловни бекор қилиш учун фарзандларининг вояга етгунга қадар алимент пулларини яъни 142 миллион сўмни собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда олдиндан тўлаб берди ва унга қўйилган чекловлар ҳам бекор қилинди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button