Касбим-фахрим

ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг 2020 йил 15 январдаги буйруғига асосан, Жумаев Бекзод Тўлқинович Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Жумаев Бекзод Тўлқинович 1989 йилнинг 21 мартида Шеробод туманида туғилган. 2012 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – инвестицияларни молиялаштириш.

Фаолияти давомида вилоят ҳокимлиги Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи, Инвестиция давлат қўмитаси вилоят бошқармаси бошлиғи, “Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси” АЖ вилоят филиати директори, Қумқўрғон тумани ҳокими ўринбосари, вилоят “Бозор” ОАЖ фаолиятини мувофиқлаштириш бирлашмаси бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган.

Related Articles

Back to top button