Ўзбекистон

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси расмий баёноти

“Facebook” ижтимоий тармоғининг “O’zbekiston Respublikasi. Xalq fikri/Мнение народа” гуруҳида эълон қилинган хабар Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 05.06.2019 йилдаги ажримига кўра жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг 16.07.2010 йилдаги ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
210-моддаси, 2-қисми “в,г” бандлари билан судланган Хаитназаров Ильмурат Иргашевичга тегишли “Нексия” русумли, давлат рақам белгиси   19 I 15 55 бўлган енгил автотранспорт воситасини қонуний эгаси И.Хаитназаров қайтариш ҳақидаги ижро иши юритилиб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Хаитназаров Ильмурат Иргашевичга тегишли “Нексия” русумли, давлат рақам белгиси  19 I 15 55 бўлган енгил автотранспорт воситасига нисбатан 30.07.2019 йилда қидириб топиш ва жарима майдончасига ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда автотранспорт воситаси 09.09.2019 йилда қидириб топилган.

Шу сабабли, бўлим томонидан ушбу автотранспорт воситасини қонуний эгаси И.Хаитназаровга 12.09.2019 йилдаги далолатнома билан топширилиб, ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси талаблари асосида ижро иши юритишдан тамомланган.

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг 2019 йил 13 ноябрдаги “Давлат ижрочиси қарорини бекор қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан ижро ҳужжати бўйича судга кейинги ижро ҳаракатлари бўйича тушунтириш беришни сўраб ариза билан мурожаат этилмаганлиги сабабли 12.09.2019 йилдаги давлат ижрочисининг тамомлаш қарори бекор қилинган.

Ижро ҳужжати бўйича 2019 йил 14 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судига мурожаат этилган ва мазкур суднинг 2019 йил 15 ноябрдаги № 2406-сонли жавоб хатига асосан автотранспорт воситаси ундирувчи И.Хаитназаровга тил хат асосида топширилган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан фуқаро Ш.Абдуллаев МИБ Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиларининг хатти харакатидан норози бўлиб ҳамда автотранспорт воситасини олиб бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги ариза билан Термиз шаҳар маъмурий судига мурожаат қилган.

Термиз шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 05 декабрдаги хал қилув қарорига асосан МИБ Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиларининг хатти харакатлари ғайриқонуний деп топилиб, автотранспорт воситасини олиб бериш мажбурияти юкланган.

Шунингдек, МИБ Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочисининг            10.12.2019 йилдаги қарорига асосан “НЕКСИЯ” русумли, 15 I 1555 (75 R 535 GA) давлат рақам белгили автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида автотранспорт воситаси топилиб хатланган ва МИБ Термиз шаҳар бўлимига сақлаш учун олиб келинган.

Сурхондарё вилоят маъмурий судининг 2019 йил 24 декабрдаги    хатига кўра Термиз шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 05 декабрдаги хал қилув қарори хозирда қонуний кучга кирмаганлиги мазкур хал қилув қарорига нисбатан И.Хаитназаров томонидан апелляция шикояти киритилганлиги ва хал қилув қарори қонуний кучга кирмаганлиги сабабли, ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатиб турилибди.

Хал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижроси таъминланади.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button