Маданият

Гаровга “COBALT” автомашинасини қўйиб, четга чиқиш ҳуқуқларини тикланди

Акбарали Ҳусанов ФИБ Денов туманлараро судининг 29.03.2018 қарорига асосан 1 нафар фарзанди учун алимент тўлаб келади.

Акбарали Ҳусанов алимент пулларини ойма-ой тўлиқ тўлаб келган бўлсада, унинг Ўзбекистондан четга чиқиш ҳуқуқлари тикланиши учун асос бўлаолмаслигини яхши биларди.

Шу боисдан, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан яъни алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби билан танишиб, ўзининг шахсий “COBALT” автомашинасини гаровга қўйди.

Мажбурий ижро бюросининг Олтинсой туман бўлими томонидан ижро ҳужжатини ижро этиш этиш усули ва тартибини ўзгартирган ҳолда Акбарали Ҳусановнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари тиклаб берилди.

Шунингдек, Акбарали Ҳусанов томонидан алимент тўлаш мажбуриятларини икки ой ва ундан ортиқ муддат давомида бажарилмаган тақдирда ундирув гаров предметига қаратилиб, ижро ҳаракатларини давом эттирилиши тўғрисида тушунтирилди.

Мажбурий ижро бюросининг вилояти бошқармаси

Related Articles

Back to top button