Hodisalar

Қўш тирноқ ичидаги сохта тадбиркор

Ўхшаш сурат

Юртимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчиларга кенг имкониятлар яратиб берилишига қарамасдан, афсуски айрим қўш тирноқ ичидаги “тадбиркор”лар орасида ноқонуний йўл билан кўпроқ даромад олишни мақсад қилиб, ўзлари билиб билмасдан қонунбузарлик ҳолатларини содир этишмоқда.

Жумладан, Мажбурий ижро бюроснинг Денов туман бўлими томонидан тумандаги “Боғи эрам” МФЙда яшовчи фуқаро хонадонида қўлбола оҳак цехи ташкил қилинганлиги фош этилди. Ҳуқуқбузар умумий фойдаланишдаги ер устидан ўтган табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 3 дона қўлбола қозон ҳамда 4 дона қўлбола усулда тайёрланган горелкалардан оҳак маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланиб, жами 22,5 миллион сўмлик табиий газни ноқонуний истеъмол қилиб, туман газ тармоқлари корхонаси манфаатларига моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан, ҳуқуқбузар зарарни тўлиқ қоплаб берганлиги сабабли унга нисбатан Жиноят Процессуал Кодекси (ЖПК)нинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Бу каби холатларнинг олдини олиш мақсадида Бюронинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси  Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button