Ўзбекистон

Шўрчи туманида Президент топшириғига биноан Марказий органлар ва вазирлик раҳбарлари сайёр қабул ўтказмоқдалар

Бугун Шўрчи тумани Маданият марказида Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг  топшириғига биноан жойларда аҳоли мурожаатларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарлари, Президент маслаҳатчисининг биринчи  ўринбосари Мухаммадиев Улуғбек Исламович, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Усманов Алишер Атахонович, Бош прокурор ўринбосари Юлдошев Эркин Тўрақулович,Олий суд раисининг ўринбосари Исоқов Бахтиёр Турсунматович, Ички ишлар вазири ўринбосари Рахматуллаев Аюбхон Тошхўжаевич ҳамда барча вазирлик, давлат қўмиталари, банклар ва бошқа марказий органлар раҳбарлари Сурхондарё вилояти Шўрчи Олтинсой ва Қумқўрғон туманлари аҳолисини қабул қилмоқдалар.

Учрашувда аҳолини қийнаб келаётган барча муаммолар, жумладан электр энергияси, газ, ичимлик суви таъминоти, тадбиркорлик фаолияти, суд-ҳуқуқ тизимида фуқаролар дуч келаётган муаммоларни ҳал  этиш  мақсадида мурожаат этувчиларни қабул қилиш тартиби тушунтирилди.

Фуқароларни қабул қилиш бошланди.

Н.Шарипов

Related Articles

Back to top button