Ўзбекистон

Шўрчи туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Урунов Баҳодир Ибатович билан учрашув бўлди

Бугун Шўрчи тумани “Жойилма” МФЙ ҳудудида жойлашган 21-ўрта мактаб биносида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Урунов Баҳодир Ибатович билан сайловчилар учрашуви ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Урунов Баҳодир Ибатович ўзининг дастурлари тўғрисида сўзлаб берди, сўнг сайловчилар ўзларини қизиқтирган мавзуларда саволлар билан номзодга мурожаат этишди.

Жумладан, Шўрчи тумани марказида канализация тармоқлари йўқлиги сабабли ёғингарчилик пайтлари кўчаларда ноқулайликлар вужудга келаётгани ва туманда аёллар, ҳамда мактабни битирган ёшларнинг иш топишда қийинчиликларга дуч келаётганлиги ҳақида савол беришди.

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги “2019 ― 2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 872-сонли қарорига асосан Шўрчи туман «Навруз» МФЙ, «Кўклам» МФЙ, «Хайрабод» МФЙ, «Бўстон» МФЙ, А.Навоий МФЙ, «Боботоғ» МФЙ, Бобур МФЙ, «Ёшғайрат» МФЙ ҳамда «Дўстлик» МФЙлар ҳудудида ва туман марказида оқова сув тармоғи (канализация) ва тозалаш иншоотини қурилиши режалаштирилганлигини, ҳамда ёшлар ва аёлларни кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этиб, янги иш ўринлари яратиш орқали иш таъминлаш мумкин,-деди номзод.

Учрашув жуда қизиқарли ўтди. Суҳбат жараёнида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Урунов Баҳодир Ибатович ўзининг илмлилиги, раҳбарлик соҳасида катта тажрибага эга эканлиги, туман аҳолисининг ҳаёт тарзини мукаммал билганлиги сабабли сайловчиларда илиқ таасурот  уйғотди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Урунов Баҳодир Ибатовичга муваффақият тилаймиз.

Related Articles

Back to top button