Ўзбекистон

“Cурхондарё ҳудудий электр тармоқлари” корхонасига махсус техникалар топширилди

“Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлар” АЖнинг туманлардаги бўлимларига БМ-205Д русумли замонавий бурғилаш, юк кўтариш ва ташишга мўлжалланган янги техникалари топширилди.

Барқарор ва сифатли энергия таъминоти мамлакат иқтисодий ривожланишининг муҳим шартларидан биридир. Шу боис, сўнгги 2 йил ичида соҳада амалга оширилган ишлар натижасида ҳудудларда электр энергияси таъминоти тубдан яхшиланди, тизимдаги узилишларга барҳам берилди.

Президентимизнинг “2017–2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янгилаш Дастури тўғрисида”ги қарори, “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” давлат дастурлари асосида вилоятимизда реконструкция ва модернизация лойиҳалари доирасида жадал ишларни амалга ошириш мақсадида “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари” корхонасига 4та махсус бурғиловчи БМ-205Д русумли замонавий бурғилаш, юк кўтариш ва ташишга мўлжалланган янги техникалар олиб келинди.

Мазкур техникаларни “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлар” АЖнинг туманлардаги бўлимларига топшириш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари А.Сувонқулов, соҳа раҳбарлари, ишчи ходимлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Ушбу замонавий техникалар 1 кунда 50 дона бетон таянчларни ўрнатиш имконини беради. Демакки, кун давомида мазкур техникалар 2 км масофагача электр тармоғини қуриш ишларини амалга оширади.

Соҳанинг янги замонавий махсус техникалар билан таъминланиши ўз вақтида иш сифати ва самарадорлигининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади, бу эса келгусида аҳоли ва ишлаб чиқариш тармоқларини узлуксиз, барқарор электр энергия билан таъминлаш имкониятини яратади.

Related Articles

Back to top button