“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари маълум бўлди
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Жумладан:
• Абдураимова Норгул Сансизбаевна – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қонунчилик, ҳуқуқий тарғибот ва коррупцияга қарши кураш бўлими мудири;
• Авазметов Бекпўлат Шеритмович – Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани молия бўлими бош юрисконсульти;
• Жалолиддинов Камолиддин Шаробиддин ўғли – Андижон шаҳар 13-сон давлат нотариал идораси нотариуси;
• Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич – Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси;
• Муқимов Зиёдулло – Самарқанд давлат университети Психология ва ижтимоий фанлар факультети ўқитувчиси, профессор;
• Пардаева Феруза Неъматуллаевна – Жиззах шаҳридаги 22-айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг ҳуқуқ фани ўқитувчиси;
• Тангриев Ҳусан Шодиевич – Давлат божхона қўмитасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бош инспектори;
• Урдушева Гулчеҳра Маматқуловна – Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси давлат солиқ катта инспектори;
• Худойбердиев Хушнуд Ғайратович – ҳуқуқшунос, блогер;
• Чориева Зарбиби Чориевна – “O‘zbekiston 24” радиоканали Ахборот-таҳлилий дастурлар бўлими бош муҳаррири ўринбосари;
• Юнусова Махпуба – Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 41-мактабнинг тарих ва ҳуқуқ фанлари ўқитувчиси;
• Юнусова Гулнорахон Эргашалиевна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Фарғона вилоят телерадиокомпанияси биринчи тоифали муҳаррири.
Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (http://www.lex.uz/docs/4149765) билан таъсис этилган.
Кўкрак нишони Конституция куни арафасида тантанали равишда ўз эгаларига топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.