Ўзбекистон

82-Шўрчи сайлов округидан рўйхатга олинган депутатлар

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил «15» ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида”ги № 984  сонли қарори билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 40 – моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Сурхондарё вилояти  82-Шўрчи сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар этиб

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан  Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида яшовчи,  Шўрчи тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири вазифасида ишловчи, Ўзбекистон Халқ

демократик партияси аъзоси Умарова Муҳаббат Уразовна,

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан  Тошкент шаҳрида яшовчи,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари вазифасида ишловчи, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси партияси аъзоси Умаров Нариман Маджитович,

Ўзбекистон Экологик партиясидан  Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида яшовчи, Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи  вазифасида ишловчи, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси  Урунов Баҳодир Ибатович,

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан  Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида яшовчи,  «Саноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки Сурхондарё минтақавий филиали бошлиғи вазифасида ишловчи, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик  партияси аъзоси Ходжимуротов Ўткир Хайдарович,

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан  Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида яшовчи,  Шўрчи туманидаги “Наргиза Шерова” фермер хўжалиги раҳбари вазифасида ишловчи, Ўзбекистон Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси Шерова Зулфия Махмудовналар рўйхатга олинган.

Related Articles

Back to top button