“Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бош муҳаррири лавозимига тайинланди
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасида Ахборот хизмати раҳбари вазифасида ишлаб келаётган Норқобилов Салоҳиддин Боборайимович “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бош муҳаррири лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумот ўрнида, Норқобилов Салоҳиддин Боборайимович 1984 йилнинг 27 февралида Олтинсой туманида туғилган. Термиз давлат университетида педагогика, Ўзбекистон Миллий университетида журналистика йўналиши бўйича таҳсил олган.
Меҳнат фаолияти давомида матбуот соҳасида турли вазифаларда, жумладан Ангор тумани босмахонаси бошлиғи, вилоят матбуот ва ахборот бошқармасида бўлим бошлиғи, “Сурхондарё кўзгуси” газетасида муҳаррир, Сурхондарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.