Касбим-фахрим

Сурхондарё вилояти Мажбурий ижро бюроси томонидан Саховатпеша тадбирлари давом этмоқда этмоқда

Инсон ва унинг манфаатлари ва эҳтиёжлари ҳақида ғамхўрлик қилган жамият гуллаб-яшнайди, келажакка дадил боқади, халқаро майдонда обрў-эътибори ошади. Юртимизда бўлаётган ҳар бир жараён инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари ҳимояси устувор аҳамият касб этганидан далолатдир.  Мажбурий ижро бюроси органларига аҳоли ва юридик шахслардан фойдаланилган энергия ресурслари учун вужудга келган ҳамда суд ҳукми билан ижрога чиқарилган бошқа қарзларни ундириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, бу борада фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш вазифаси юклатилган.

Шу мақсадда ҳудудларга бириктирилган давлат инспекторлари фаолиятида фойдаланилган энергоресурслари ёки бошқа коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўлаб бориш имкониятига эга бўлмаган, кам таъминланган оилалар ҳам учраб турибди. Ҳақиқий ҳолатни, ночор оиланинг аҳволини кўра била туриб, қарздорлигингизни тўламасангиз тармоқдан узаман дейиш ҳам бироз оғриқли нуқта.

Бу борада Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоятининг туман-шаҳар бўлим ҳодимлари кам таъминланган оилаларнинг ана шундай муаммоларини ҳомийлар кўмаги билан ёрдам қилинмоқда.

Ҳусусан,  Қизириқ тумани Кунчиқиш маҳалласида яшовчи Йўлдошев Ҳайит кам таъминланган оилалар рўйхатида туради ва электр энергиясидан 150 минг сўм қарздорлигини муддати ўтган бўлсада тўлов қобиляти пастлиги сабабли бартараф этаолмайди. Буни билган бюронинг давлат инспектори айнан шу маҳаллада яшовчи ўзига тўқ оилалардан бирини савобли иш қилишга ундаб, бу кам таъминланган оилага ёрдам кўрсатилди.

Ҳудди шунингдек, туманнинг “Буюк келажак” маҳалласида яшовчи Хакимов Абдуназарга электр энергиясидан 100 минг сўм қарздорлиги ва туманнинг бошқа маҳаллалардаги кам таъминланган оиларнинг қарздорликлари ҳомийлар ёрдамида бартараф этишга кўмаклашишмоқда.

Бу каби саховатпеша тадбирлари Термиз туманида ҳам олиб борилмоқда. Туманнинг “Орол”, “Учқизил”, “Ат-Термизий”, “Қўнғирот” ва бошқа маҳалларида яшовчи кам таъминланган оиларга ҳомийлар кўмагида ёрдам кўрсатилиб, коммунал тўловлардан жами 550 минг сўм қарздорликлари қоплаб берилди.

Денов туманида хам олиб борилган бу каби саховатпеша тадбирларида туманнинг  “Янги ҳазарбоғ” маҳалласида яшовчи Бозорова Сонияга электр энергиядан 500 минг сўм, Турдиқулов Исматнинг электр энергиядан 475 минг, “Чуқур қишлоқ” МФЙда яшовчи Қораев Одилга 538 минг, “Қора кўз” МФЙда яшовчи Умарова Бибиражабга 470 минг сўм электр энергиядан қарздорликлари ҳомийлар ёрдамида бартараф этилди.

Бу каби саховатпеша тадбирларда иштирок этаётган ҳомийлар ҳам бирдек мамнун.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button