O`zbekiston

Конституциямиздаги фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояси ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган бўлиб, ундафуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояси юзасидан қатор нормалар мавжуд.

Шундай нормалардан бири Конституциямизнинг “Инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб номланган иккинчи бўлимидаги  19-моддада ҳам акс этган.

Хусусан, ушбу моддага кўра, Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсонҳуқуқваэркинликлариҳаркимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.Имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.

Яъни, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ушбу Конституцияга мувофиқ кафолатланиши, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ва ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилиши тўғридан тўғри белгиланган бўлиб, ушбу қоида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларининг эътироф этилиши ва кафолатланишига хизмат қилади.

Бундан ташқари, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари тегишлилиги, Ўзбекистон Республикасида барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланиши ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шартлиги каби муҳим бўлган қоидалар ҳам ушбу моддада белгиланган.

Хулоса шуки, Конституциямиздаги фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояси юзасидан қатор белгиланган нормалар инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳуқуқий кафолатларини таъминлашга хизмат қилади.

М.Маликов

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

Related Articles

Back to top button