Hodisalar

Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш учун жазо муқаррар

(суд очерки)

Маълумки, гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жамият ҳаёти учун катта хавф юзага келтиради.

Бироқ, ушбу каби иллатлардан ўзини тия олмаган шахслар ҳам учрамоқда ва уларга қонундаги жазо муқаррарлиги таъминланмоқда.

Масалан, муқаддам судланган фуқаро А.Б ўзида бўлган кўп миқдоридаги “опий” ва “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини ўзининг гиёҳвандфуруш танишларига ўтказиш мақсадида кўзлаб, ўзида сақлаб келаётганлиги ҳақида олинган тезкор маълумот асосида вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан 2024 йил июнь ойида ўтказилган тезкор кузатув тадбири вақтида, ўзига тегишли бўлган, “Нексия-1” русумли автомашинасини бошқариб, Денов тумани “Дахана” маҳалласидан “Сина” маҳалласи худудига ҳаракатланиб бориб қайтаётган вақтида “Сина” маҳалласи худудида ИИБ ходимлари томонидан автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган вақтида автомашина салон қисми ҳайдовчи эшиги ички томонида қора рангли полиэтилин пакет мавжудлиги аниқланган ва очиб кўрилганда пакет ичида 3та целлофан бўлагида турли хил ўлчамдаги 1-қора рангли целлофанда оғирлиги кўп миқдорда 500,47 грамм “Гашиш”, 2-оқ рангли целлофанда оғирлиги кўп миқдорда 43,85 грамм бўлган “Опий”, 3-оқ рангли целлофанда бўлган оғирлиги кўп миқдорда 5.25 грамм “Опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

Суд ҳукми билан А.Бга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация ва тафтиш инстанцияларининг ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Back to top button