Kasbim-faxrim

Фуқароларнинг бузулган ҳуқуқлари тикланди

Мажбурий ижро бюроси Шеробод туман бўлими томонидан доимий равишда хатловлар олиб борилиши натижасида 558 нафар истеъмолчига нисбатан жами 893 миллион 577 минг сўм “Электр ҳисоб” дастурида нореал фарздорлик вужудга келганлиги аниқланиб, бу ҳақда тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний хал қилишлик учун туман прокуратурасига ўтказиб берилган эди.

Ушбу тўпланган ҳужжатлар асосида туман прокурори томонидан фуқароларнинг манфаатлари кўзланиб, нореал қарздорликларни ҳисобдан чиқариш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судига даъво аризалари киритилган эди.

Ҳамда, ушбу даъво аризалари куни кеча туман проокуратураси, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ходимлари, электр таъминоати корхонаси мансабдор шахслари ҳамда кенг жамаотчилик иштирокида бўлиб ўтган сайёр судда кўриб чиқилиб, фуқароларнинг манфаатлари учун тўлиқ қаноатлантирилди ва ЭТК ҳисоб дастуридан нореал қарздорликлар олиб ташланди.

Шунингдек, туманда табиий газ бўйича ҳам Бюро томонидан хатловлар ўтказилиб 1603 нафар истеъмолчига нисбатан ҳисобланган 1 миллиард 444 миллион сўмлик нореал қарздорликлар аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман прокуратурасига тақдим қилинган.

 

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

 

Related Articles

Back to top button