Bu qiziq

Ижтимоий тармоқда тарқалган “Тўдакўл соҳилидан йирик мавжудот топилди” мавзусидаги ахборотига расмий муносабат

Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси “Тўдакўл соҳилидан (Навоий вилояти) йирик мавжудот топилди” мавзусидаги ахборотга қуйидаги маълумотларни маълум қилади:

Бу хабар ҳақиқатга зид. Расмдаги балиқ камарбалиқ ёки “Селдлар қироли” деб аталади. Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанларининг иссиқ, ўртача иссиқ ва мўътадил сувларида, асосан тропик минтақада ва Ўрта ер денгизи ҳавзасида, шунингдек, Шимолий-Шарқий Атлантикада – Исландия сув ҳавзаларида ва Шимолий денгизда, 500-700 метр, баъзан 1000 метр чуқурликларда учрайди.

Унинг узунлиги 3 метргача боради. Истеъмол қиладиган озуқа турига кўра, камарбалиғи йиртқич – планктофагадир: унинг озуқасида кичик планктон қисқичбақасимонлар, майда балиқлар ва калмарлардир, шунингдек, селдлар билан ҳам озиқланади. Елка сузгичининг узунлашган томонидан ҳосил бўлган бошининг устидаги «тож» туфайли бу балиқ «Селдлар қироли» деган номни ҳам олган.

“Селдлар қироли” одатда, танасини тик қилиб, боши юқорига кўтарилган ҳолатда сузади. Шу билан бирга унинг зичлиги сувникидан каттароқ бўлгани сабаб у ўз танасини чўкишдан сақлаб, бир маромда ушлаб туради ва узун елка сузгичининг тўлқинсимон ҳаракатлари натижасида аста-секин ёнига силжийди.

“Селд қироли”ни овлаш иқтисодий аҳамиятга эга эмас. Унинг гўшти истеъмолга ярамайди. У фақат балиқчилик спорти объекти сифатида алоҳида қизиқиш уйғотади.

Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button