Касбим-фахрим

Фуқаролар карантин қоидалари риоя қилинган ҳолда қабул қилинмоқда

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Жорий йилнинг 09 август куни ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилояти Термиз туманидан мурожаат қилмоқдаман Соат 11:00 бўлишига қарамай туман МИБ на эшигини очади, на фуқародарни қабул қабул қилади. Ўзим 9:30 да келдим лекин хар хил бахоналар билан қабул қилишмади…” мазмунидаги хабар ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Бюронинг марказий аппарат, ҳудудий бошқарма туман шаҳар бўлимларида, жисмоний ва юридик шахс вакилларини қабул қилиш ишлари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда, хафтанинг иш кунлари соат 9:00дан кеч 18:00га қадар қабуллар ташкил қилинмоқда.

  Мазкур мурожаат Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан ўрганилганда Термиз туманида яшовчи фуқаро Б.Шайдамов ўзига тегишли бўлган ижро ишлари юзасидан келганлиги ва Бюронинг туман бўлими бошлиғи томонидан қабул қилинганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, фуқаро Б.Шайдамовга ижро ишлари юзасидан тўлиқ маълумот берилишига қарамасдан ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликни чалғитиш мақсадида асоссиз маълумотлар тарқатиб келган.

  Ушбу эълон қилинган хабар юзасидан такроран қуйидагиларни маълум қиламиз.

Бюронинг Термиз туман бўлимига фуқаро Б.Шайдамов қуйидаги ижро ишлари масаласида:

 — фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг қарорига асосан қарздор М.Кароматовдан ундирувчи Б.Шайдамов фойдасига моддий ва маънавий зарар учун 2 млн. сўм ундириш;

 — синглиси Ф.Шайдамованинг фойдасига қарздор М.Карамотовдан алимент пулларини ундириш масалаларида ташриф буюрганлиги маълум бўлди.

 Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор М.Карамотов Термиз шаҳридаги, «Био Техно Эко» МЧЖда ишлаётганлиги аниқланиб, қарздорнинг иш ҳақи ҳисобидан  04.01.2021 йилда 633 минг сўм, 17.02.2020 йилда 949 минг 833 сўм ундирилиб, ундирувчининг яшаш манзилига почта алоқа тармоғи орқали юборилган.

 Бундан ташқари, қарздор М.Кароматовнинг номида ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар йўқлиги аниқланган бўлсада, унинг Термиз туманидаги «СУРХОН ФИШ АГРО СО» МЧЖда 15.03.2021 йилда ишлаётганлиги аниқланиб, қарздорлиги қоплангунга қадар ойлик иш хақининг 1/2 қисм 50 фоизи миқдорида қарздорлиги узулгандан сўинг ¼ қисим 25 фоизи миқдорида ушлаб борилиши тўғрисида 12.04.2021 йилда қарздорнинг иш ҳақига талабнома юборилган.

Шунингдек, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 09.08.2021 йилда қарздор М.Карамотовнинг яқин қариндошлари томонидан 1 миллион 800 минг сўм моддий ва маънавий зарар учун қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилди ҳамда ижро ҳужжати бўйича ундирувчи Б.Шайдамов Бюронинг туман бўлимига таклиф этилганда турли важлар билан келишни рад этди.

Шу каби, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 21.01.2021 йилдаги суд буйруғи билан қарздор Б.Шайдамовдан икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун З.Мамадиёрованинг фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ва ҳозирда 2 миллион 979 минг сўм алимент қарздорлиги борлиги маълум бўлди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаркатлари давомида қарздор Б.Шайдамов халқ таълами тизимида ишлаб келаётганлиги аниқланиб, жорий йилнинг 29 июнь куни қарздорлиги қоплангунга қадар ойлик иш хақининг 1/2 қисм 50 фоизи миқдорида қарздорлиги узулгандан сўинг 1/3 қисим миқдорида ушлаб борилиши тўғрисида қарздорнинг иш ҳақига талабнома юборилган.

Фуқаро Б.Шайдамовнинг интернет ижтимоий тармоқлари орқали асоссиз хабар тарқатиши ва Бюро органларини обрўсизлантиришга бўлган ҳаракатлари учун қонуний жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтамиз.

Related Articles

Back to top button