Kasbim-faxrimO`zbekiston

Ҳурматли ҳамкасблар!

Сизларни Халқаро судьялар ва суд ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Биз танлаган касб нафақат масъулият, балки халқнинг адолатга бўлган ишончини асрашдек юксак бурчдир. Ҳар бир қабул қилинган қарор, ҳар бир холис муносабат ва қонунга содиқлик жамиятда адолат устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Биз учун энг катта мукофот — инсонлар ишончини қозониш, виждон амри ва қонун талаблари асосида ҳалол хизмат қилишдир. Касбимизга бўлган садоқатимиз, юксак масъулиятимиз ва бирдамлигимиз доимо адолат тантанасига хизмат қилсин.

Азиз ҳамкасблар, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, касбий юксалиш, матонат ва фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Адолатга садоқат — бизнинг энг олий бурчимиз ва энг юксак қадриятимиздир.

Байрамингиз муборак бўлсин!


Сурхондаре вилоят маьмурий суди судьяси

Бобомуратова Нилуфар

Related Articles

Back to top button