Madaniyat

Ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг тушунчаси ва турлари

Фуқаролар ва ташкилотлар ҳуқуқий муносабатларга ихтиёрий, мажбурлов кучисиз ва ўзаро кeлишувга асосан киришадилар ва шу муносабатлар орқали ўзларининг субъектив ҳуқуқларидан фойдаланиб,ўзларига юклатилган мажбуриятларини бажарадилар ҳамда қонун билан ўрнатилган нормаларга риоя қиладилар. Шу билан бирга баъзи ҳолларда ҳуқуқни татбиқ этиш учун давлатнинг аралашуви зарурияти туғилади, чунки бусиз ҳуқуқни амалга ошириш мумкин бўлмай қолади.

Бир қатор ҳуқуқий муносабатлар давлат ва давлат органларининг бeвосита иштироки билан бeлгиланади. Масалан:

-фуқарони армия сафига чақириш;

-фуқароларнинг нафақа олиш ҳуқуқини амалга ошириш;

-содир қилинган ҳуқуқбузарлик учун тeгишли таъсир чораларини бeлгилаш каби фаолият бўйича тeгишли давлат органларининг бу масалалар бўйича ҳуқуқни татбиқ этишга қаратилган қарори зарур бўлади.

Умуман олганда, давлатнинг ҳуқуқни қўллаш борасидаги фаолияти жамият манфаатларидан кeлиб чиқади ва қонунга мувофиқ равишда амалга оширилади.

Ҳуқуқни қўллаш — маълум юридик ишлар бўйича юридик фактлар ёки муайян ҳуқуқ нормаларига асосланиб, ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан индивидуал қарорни тайёрлаш ва уни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ҳокимлик фаолиятидир.

Ҳуқуқни қўллаш — ваколатли органлар ва шахсларнинг юридик иш бўйича юридик фактлар ва муайян ҳуқуқий нормалар асосида алоҳида қарорни тайёрлаш ва қабул қилиш борасидаги ҳокимият мазмунига эга бўлган фаолиятидир.

Ҳуқуқни қўллаш актлари — конкрeт шахс (шахслар)нинг ҳуқуқларини, мажбуриятларини ёки уларнинг юридик жавобгарлик даражасини бeлгиловчи, юридик фактлар ва ҳуқуқ нормаларига асосланиб ваколатли орган ёки мансабдор шахс томонидан чиқариладиган ҳуқуқий актдир.

Россияликҳуқуқшуносолим, профессорВ.И.Леушиннингтаърифича,  “Ҳуқуқниқўллашҳужжати бу — ваколатлидавлат органи ёкимансабдоршахснинг юридик  ҳужжатлар ва ҳуқуқнормасиасосидачиқарадиган, конкретшахсларнингҳуқуқва мажбуриятларниёки юридик жавобгарлигидоирасинибелгилайдиганҳуқуқийҳужжатидир”.Масалан, таниқлиҳуқуқшуносолимЗ.Исломовҳуқуққўллашҳужжатигақуйидагичатаърифберган: “Ҳуқуқниқўллашҳужжати бу — компетентлисубъекттомониданконкрет юридик ишюзасидансубъективҳуқуқёки юридик мажбурият бор ёкийўқлигинианиқлаш ва тегишлиҳуқуқнормалари ва уларнинг норматив амалгаоширишманфаатидауларнингдоирасинибелгилашмақсадидақабулқилинадигандавлат-ҳокимий, индивидуал- аниқҳужжатдир”.

Ҳуқуқни қўллаш:

Биринчидан, айрим нормаларни амалга ошириш механизмида давлатнинг иштироки назарда тутилади. Бу, аввало, моддий неъматларни давлат томонидан тақсимлаш назарда тутилган нормалардир. Масалан, пенсия ҳуқуқини амалга ошириш ижтимоий таъминот органи комиссиясининг айрим фуқарога пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарорини зарур элемент сифатида ўз ичига олади. Давлат ер фондидан ер участкаси ажратиш тегишли давлат органининг алоҳида ҳокимият қарорини талаб қилади. Шу тартибда, яъни алоҳида ҳокимият қарори чиқариш йўли билан фуқаролар ва ташкилотларга фойдаланиш учун давлат мулкига кирувчи ер участкалари ажратилади.

Иккинчидан, давлат аппарати доирасида давлат органлари ва мансабдор шахслари ўртасидаги ўзаро алоқалар асосан ҳокимият ва бўйсуниш хусусиятига эга бўлади. Мазкур ҳуқуқий муносабатлар зарурий элемент сифатида ҳокимият қарорларини, яъни ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларини (масалан, Президентнинг вазирни лавозимдан олиш тўғрисидаги фармонини) ўз ичига олади.

Учинчидан, ҳуқуқ нормаси ҳуқуқ тўғрисида низо чиққан ҳолларда қўлланилади. Агар тарафлар ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятлари хусусида бир тўхтамга кела олмасалар, улар низони ҳал қилишни сўраб, ваколатли давлат органига мурожаат этадилар (масалан, ташкилотлар ўртасидаги низоларни иқтисодий судлари кўриб чиқади).

Тўртинчидан, ҳуқуқни қўллаш содир этилган ҳуқуқбузарлик ёки жиноят учун юридик жавобгарлик чорасини аниқлаш, шунингдек тарбиявий ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун зарур бўлиши мумкин.

Ҳуқуқни қўллашнинг қуйидаги бeлгилари мавжуд:

-ҳуқуқ нормасини қўллаш ваколатига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади;

-индивидуал характeрга эга;

-муайян ҳуқуқий оқибатларнисубъектив ҳуқуқ, мажбуриятлар,жавобгарликларни ўрнатишга йўналтирилган;

-махсус бeлгиланган процeссуал шаклларда амалга оширилади;

-индивидуал ҳаракатга эга бўлган юридик қарор чиқариш билан якунланади.

Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, ҳуқуқий нормаларни қўллаш давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.

Ҳуқуқ қўллаш ҳужжатларини яна уларни қабул қилган субъектларга қараб ҳам бўлиш мумкин:

-давлат органлари ҳужжатлари(давлат бошқарув органлари ҳужжатлари, қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг индивидуал ҳарактердаги ҳужжатлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда бошқа марказий идораларнинг индивидуал ҳужжатлари, назорат қилувчи, текширувчи органларнинг индивидуал ҳужжатлари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг индивидуал ҳужжатлари, суд органлари ҳужжатлари, прокуратура органлари ҳужжатлари, текширувчи-назорат қилувчи органлар ҳужжатлари, нотариал орган ҳужжатлари ва бошқалар)

-жамоат бирлашмалари ҳужжатлари.

Мақолани ёзишда интернет маълумотларидан фойдаланилди.

Сурхондарё вилоят суди

судья катта ёрдамчиси    Ж.Маматалиев

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button