O`zbekiston

Туман ҳокимлари ва солиқчилар режани бажараман деб, тадбиркорни ортиқча тўлов қилишга мажбурлаётгани бўйича ҳолатлар кузатилаётгани қайд этилди

Бу йилги бюджетда белгиланган тушум прогнозини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Мутасадди раҳбарлар иккинчи ярим йиллик учун тушум сўзсиз таъминланиши шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Шу билан бирга, туман ҳокимлари ва солиқчилар режани бажараман деб, тадбиркорни ортиқча тўлов қилишга мажбурлаётгани бўйича ҳолатлар кузатилаётгани қайд этилди.

Ушбу вазиятни танқид қилиб, Президент ишлаб чиқариш ва даромад ошишига қийналган тадбиркорга кўмак бериш орқалигина эришиш мумкинлигини кўрсатиб ўтди.

Барча ҳоким ва солиқчилар қатъий огоҳлантирилди: тадбиркорга ортиқча тўлов қилдирган масъуллар жазоланади. Бош прокуратурага бу масалани алоҳида назоратга олиш топширилди.

Related Articles

Back to top button