Солиқ ва бошқа йиғимларни тўлаш-конституциявий бурчдир
(суд очерки)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида, Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт.
Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак” деб белгилаб қўйилган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида фуқаро Д.Х.га оид Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан бўлган жиноят иши кўриб чиқилди.
Жиноят иши ҳужжатларига кўра, Д.Х. хусусий корхона ташкил қилиб, ушбу корхонани бошқариб келиб, жами бўлиб давлат томонидан белгиланган 682.343.200 сўм солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.
Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2023 йил 20 сентябрь кунидаги ҳукмига кўра, Д.Х.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида мазкур иш кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Хулоса шуки, жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси М.Маликов