Bu qiziq

ДАЛИЛЛАР ТУШУНЧАСИ ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 65-моддасида, далиллар тушунчаси ва уларнинг турлари ҳақида тушунча берилган.

Хусусан, унда баён қилинишича иш бўйича далиллар Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексида ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг арз қилинган талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.

Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, судья суд мажлисида тўпланган далилларни ҳар томонлама текшириб ҳуқуқий баҳо бериб, текширилган яъни, қонуний тартибда олинган далилни, далилни қонуний тартибда олинган ишончга сазовор бўлган мақбул далил деб баҳо беради, шу каби, қонунга зид равишда олинган барча далилларни, ишончга сазовор бўлмаган номақбул далил деб топади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексининг 66-моддасида исботлаш ҳақида фикр юритилган бўлиб, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.

Мазкур кодекснинг 67-моддасида, исботлаш мажбурияти ҳақида тушунтириш берилган бўлиб, агар ушбу Кодексда маъмурий ишлар бўйича исботлаш мажбуриятлари тақсимланишининг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, ишда иштирок этувчи шахслар ўз талабларига ёки эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳақиқий ҳолатларни исботлаши керак.

Аризачи далилларни йиғишда ўз имкониятлари доирасида иштирок этиши шарт. Аризачи ўзига етказилган зарарнинг миқдорини исботлаши шарт.

Исботлаш мажбурияти қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашилаётган маъмурий органларнинг ва мансабдор шахсларнинг зиммасига юклатилади. Маъмурий органлар ва мансабдор шахслар ўз эътирозларига асос қилиб келтираётган фактларни ҳам тасдиқлаши шарт. Мазкур шахслар қарор қабул қилишда, ҳаракатларни содир этишда фақат ўзи таянган асосларни келтириши мумкин.

Агар тараф суд томонидан талаб этилган далилни ўзида ушлаб турган ва уни суд томонидан белгиланган муддатда суднинг сўровига кўра тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар ушбу тарафнинг манфаатларига қарши қаратилган деб фараз қилинади ва мазкур тараф томонидан тан олинган деб ҳисобланади.

Бувндан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексининг 23-моддасига кўра, Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга қадар аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал кодексининг 81-моддасида  далиллар  ва унинг турлари ҳақида тушунча берилган бўлиб, “Ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-бермаганлигини, шу қилмишни содир этган шахснинг айбли- айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига  асос бўладиган ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар жиноят иши бўйича далил ҳисобланади.

Бу маълумотлар гувоҳнинг, жабрланувчининг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, ашёвий далиллар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, тергов ва суд ҳаракатларининг баённомалари ва бошқа ҳужжатлар билан аниқланади.

Суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончига кўра баҳо беради.

Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.

Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.

СУННАТ ХОЛМАТОВ,

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси 

Related Articles

Back to top button