O`zbekiston

Коррупуия, коррупция – ҳалокатдир

Ман қилинган ишларни қилишнинг зарари баъзида фақат маълум шахсларга етса, баъзисининг зарари кенг кўламли бўлиб, бутун жамиятга салбий таъсир қилади. Ана шундай иллатлардан бири коррупуиядир.

Коррупуия – жамиятда адолат, тенглик, соғлом рақобат ва ҳалоллик устун бўлишига тўсқинлик қиладиган иллатлардан биридир. Бу иллат давлат ва жамиятнинг ривожига салбий таъсир қилгани сабабли деярли ҳар бир жамият унга қарши курашади. Курашда натижага эришганлари катта ривожланишга эришмоқдалар, уни енга олмаган жамиятларда эса бунинг акси.

Сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди. Мамлакатимизда коррупуия каби иллатга барҳам берилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурлари қабул қилинди. Шу орқали айни йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни ҳар йили белгилаб олиш амалиёти жорий этилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер ресурсларини тўғридан-тўғри бериш амалиёти бекор қилиниб, ерни фақат аукцион орқали сотиш амалиётига ўтилди. Давлат ва хўжалик ташкилотларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилди.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқача тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш механизми жорий этилди. Бироқ коррупцияга қарши амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирларга қарамай, ушбу турдаги жиноятлар ҳали-ҳануз содир этилмоқда.

Янги қонун коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унда қуйидаги ўзгартиришлар назарда тутилган.

Биринчидан, “Коррупция­га қарши курашиш тўғрисида”ги қонунда “коррупция”, “коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар”, “коррупция билан боғлиқ жиноятлар” каби тушунчаларга аниқ таъриф берилган.

Аммо амалдаги Жиноят кодексида “коррупцияга оид жиноятлар”га қайси турдаги жиноятлар кириши назарда тутилмаганди. Шу сабабли Жиноят кодексининг саккизинчи бўлими “коррупцияга оид жиноятлар” деган янги атама билан тўлдирилиб, унга кўра, Жиноят кодексининг тегишли моддаларида белгиланган қил­мишлар коррупцияга оид жиноятлар деб топилиши қайд этилмоқда.

Иккинчидан, коррупцияга оид жиноятлар учун айбдор шахсга нисбатан жазо чораларини янада кучайтириш мақсадида Жиноят кодексининг 167-моддасида мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ёки хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда 168-моддада фирибгарлик жиноятларини содир этганлик учун жазо чоралари янада кучайтирилмоқда.

Шунингдек, пора олиш, бериш ҳамда пора олиш-беришда воситачилик қилиш билан боғлиқ моддаларнинг учинчи қисми санкцияси оғирлаштирилмоқда.

Шундай қилиб, янги қонуннинг амалиётга татбиқ қилиниши:

  • юртимизда коррупция­га қарши қонунчиликни хал­қаро стандартларга мувофиқ­лаштириш ва Бирлашган Мил­латлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенция­сининг бир қатор нормалари имплементация қилиниши;
  • Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурида белгиланган Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноят содир этган шахсларга нисбатан жиноий жазони ўташда енгиллаштирувчи нор­маларни қўллашга чеклов белгилашни назарда тутувчи вазифаларнинг ижросини таъминлаш;
  • коррупциявий жиноятларни аниқ белгилаш ва бу орқали айни турдаги жиноятларга қарши тизимли чора-тадбирлар белгилаб олиш;
  • коррупциявий жиноятларга қарши самарали курашиш ва уларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Коррупуия жамият барқарорлигининг муҳим асоси бўлган адолатнинг йўқолишига олиб боради. Пора воситасида нохақлик ҳақ мақомига чиқиши боис жамият пароканда бўлади. Мамалакатимиз мустаҳкамлиги, ривожи ва гуллаб яшнашини, охирати обод бўлишини истаган ҳар-бир фуқаро пора олиш ва бериш иллатидан холос бўлиши керак.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг раиси  М.Хакимов

Related Articles

Back to top button