O`zbekiston

Тадбиркорлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгаришлар киритиш тўғрисидаги 2023 йил 10 май кунидаги 841-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонунининг қабул қилинишидан асосий кўзланган мақсад тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, кейинги йилларда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида хусусий мулкни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишнинг янги механизмлари жорий этилди.

Шунингдек тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик ҳамда хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди, бироқ бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик ҳоллари мавжуд бўлиб, бундай ҳоллар учун эса жавобгарлик чоралари аниқ белгиланмаган, ушбу Қонун билан тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки олиб қўйганлик ёхуд ортиқча ундирилган маблағларни ўз вақтида қайтармаганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексигаҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритилган, ушбу Қонун тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий чораларини кучайтиришга ва уларнинг мулкий ҳуқуқлари дахлсизлигини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

                                                                                                                                Термиз туманлараро

                                                                                                                                маъмурий суди судьяси

                                                                                                                                Қ.Туранов

Related Articles

Back to top button