Bu qiziq

2023 йилда юртимизда аҳолини рўйхатга олиш тартиби қандай ўтказилади?

Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади. Биринчиси, тайёргарлик босқичи бўлиб, уч йилга яқин вақт давом этади. Иккинчиси, асосий босқич бўлиб, бунда бевосита аҳолини рўйxатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйxатга олиш материаллари топширилади. Бу таxминан икки ой муддатни ташкил этади. Сўнгги босқич қарийб уч йил давом этиб, олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил қилиниб, натижалар эълон қилинади.

Рўйxатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар ягона электрон аxборотлар тизимига киритилади. Яъни бундан бу ёғига қоғозбозликдан воз кечиб, замонавий теxнологияларни жорий этишга эътибор қаратилади.

Рўйxатга олувчиларни танлаш ҳам энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Чунки маълумотларнинг тўғрилигига бевосита айни улар масъул бўлади ва шакллантирилган маълумотлар реал бўлиши шарт. Бу жараёнга жалб этиладиган xодимлар ҳар xил ёшда ва касбда бўлиши, биринчи навбатда, Давлат статистика қўмитаси ва унинг вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари xодимлари, статистика йўналишида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар, шунингдек, таянч докторантлар бўлиши мумкин.

Ёши ва касбидан қатъи назар, аҳолини рўйxатга олучилар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади ва зарурат туғилса, уларга қўшимча маслаҳатлар берилади. Аҳолини рўйxатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ xаражатлар амалдаги ҳужжатларга, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланади. Жараённи давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштириш кўзда тутилган.

Амалдаги меъёрий ҳужжатларга биноан, якуний маълумотларни уч тилда эълон қилиниши кўзда тутилган. Чора-тадбирлар дастурида аҳолини рўйxатга олиш натижаларини расмий чоп этиш, тарқатиш, аxборот билан таъминлаш ва эълон қилиш, аҳолини рўйxатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини арxивда сақлашга тайёрлаш муддати 2025 йил 1 декабрга қадар, деб кўрсатилган. Яъни маълумотлар билан танишишнинг оxирги чегара муддати белгиланган. Бироқ агарда тезкор фаолият юритилса, ушбу муддатдан олдин ҳам эълон қилиш имконияти мавжуд.

Related Articles

Back to top button