O`zbekiston

Расмий баёнот

Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг «Халқ билан мулоқот» дастури орқали Жарқўрғон туманида яшовчи К. Джумаевнинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ турмуш ўртоғи томонидан берилган саволга туман прокурорининг жавобидан норозилиги тўғрисида ижтимоий тармоқда тарқалган видео мурожаат юзасидан.

Ушбу мулоқот дастурида К. Джумаевнинг турмуш ўртоғи томонидан берилган саволга туман прокурори томонидан берилган жавоб асосли ва бошқа ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳамда якуний қарор қабул қилинмаганлиги тўғрисида кенг жамоатчиликка маълум қилингани ҳолатида қонунбузилишига йўл қўйилмаган.

«Bloger va Qonun» канали юритувчиларидан асоссиз, ёлғон ва туҳматдан иборат ахборот тарқатмаслик ва кенг жамоатчиликка ахборот тарқатишда холислик ва ҳаққонийлик принципларига амал қилиш сўралади.

«Халқ билан мулоқот» дастурида берилган савол бўйича холис ва ҳаққоний ахборот олиш истаги бор ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаолларига ушбу масалада Сурхондарё вилояти прокуратурасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот хизмати (А. Бобомурадов) га мурожаат қилиш орқали батафсил маълумотга эга бўлиши мумкинлиги тушунтирилади.

Related Articles

Back to top button