Kasbim-faxrim

ТЕЗКОР ФИТОСАНИТАРИЯ ЧОРАЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛАДИ

“Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–743-сон, 11.01.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошкармаси ходимлари ҳам  ушбу Қонун  мазмун – моҳияти билан танишиб,  жойларда унинг  амалий аҳамияти  тарғиб этишга киришилди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

— ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талабларини ҳамда бошқа қоидаларни карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва йўқ қилиш чоғида бузиш – фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача), мансабдор шахсларга 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача);

— карантин остидаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларини бузиш – фуқароларга БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача), мансабдор шахсларга 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунга ҳам ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, фитосанитарияга оид юқори хавфга эга бўлган карантин остидаги маҳсулотни, шу жумладан экиш, пайвандлаш, кўпайтириш учун мўлжалланган экиш материалларини хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонда яшовчи фуқароларга почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориш, шу жумладан багажда ва қўл юкида олиб ўтиш тақиқланади.

Биргина ушбу Конуннинг 201-моддасидаги куйидагича тўлдиришлар хақида тўхталадиган бўлсак, бу  ҳуқуқий хужжатда фитосанитария чоралари кўрсатиб ўтилганлиги билан ахамиятли. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан фитосанитарияга оид хавфни таҳлил қилишнинг илмий принциплари ва натижаларига, фитосанитария чоралари бўйича халқаро стандартларга асосланган ҳолда қабул қилинади.  Фитосанитария чоралари янги илмий-техник ишланмалар ва асослар юзага келишига қараб қайта кўриб чиқилиши ва янгиланиши лозим.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги фитосанитария чоралари қабул қилинганлиги, қўлланилганлиги, бекор қилинганлиги тўғрисида йигирма тўрт соат ичида эълон қилади ҳамда бу ҳақда бевосита тегишли чет давлатларнинг ваколатли органларини хабардор қилади.

Карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш чоғида аниқланган янги зарарли организм тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги фитосанитарияга оид хавф баҳолангунига қадар вақтинчалик тезкор фитосанитария чораларини қабул қилади ва қўллайди.

Айтиш муҳимки, Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларнинг импортёр давлатлар томонидан қўйиладиган фитосанитария талаблари асосида экспортга юкланиши ва бу борадаги ҳамкорлик давомий бўлишида нафақат Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва унинг ҳудудий бошкармалари  балки тадбиркор ҳамда экспортёрлар ҳам бирдек масъулдирлар.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

ДАВРОН ТАНГИРОВ

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи

Related Articles

Back to top button