Kasbim-faxrim
Хушхабар: Қумқўрғонлик пахтакорлар мамлакатимизда биринчи
Бугун қадимий деҳқончилик анъаналарига эга бўлган сурхондарёликларнинг ғайрат-шижоати, миришкорлик фазилатлари янада яққол намоён бўлди.
Қумқўрғонлик пахтакорлар мамлакатимизда биринчи бўлиб, жорий йилги пахта топшириш шартномавий режани бажарди. «Termiz-Jayhun» кластери ҳамда 133 ta фермер хўжалиги томонидан мўл ҳосил етиштирилиб, 27 минг 470 тоннадан ортиқ пахта хирмони бунёд этилди, унинг аксарият қисми юқори навларга сотилди.
Яхши хабарнинг қаноти бор дейишади. Туман пахтакорларининг эришган зафари бугун барча вилоят аҳлини беҳад мамнун этмоқда.
Қумқўрғон тумани миришкорлари эришган бу улкан ютуқ тафсилотлари билан бугун маҳаллий ва марказий оммавий ахборот воситалар орқали батафсил танишасиз.