Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Ер қонун бузилиши олдини олиш ва уни аниқлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда
Вилоят бўйича 2021 йилнинг икки ойи давомида 338 та ҳолатда жами 74.13 гектар ер майдонлари юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, 42,00 гектар суғориладиган экин ерлар фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан уй-жой қуриш мақсадида, 214 та ҳолатда 19.09 гектар, турли хилдаги нотурар объектлар дала шийпонлар ва бошқа бино-иншоотлар қуриш ҳолатлари 31 ҳолатда 1.94 гектар, турли хилдаги қурилиш объектлар қуриб юборилганлиги, 2 та ҳолатда 0.60 гектар, ер майдонидан тупроқ карьер ва 90 та ҳолатда 52,43 гектар майдонда фуқаролар томонидан томорқа сифатида ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги ҳамда 1 та ҳолатда 0,07 гектар ер майдонда балиқхоналар ташкил қилиш каби ер қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.
Туманлар кесимида ноқонуний ҳолатлар:
Қизириқ туманида 46 та ҳолатда
6,20 гектар,
Олтинсойда 39 та ҳолатда 5,30 гектар,
Қумқўрғонда 37 та ҳолатда 14,40 гектар,
Бандихонда 70 та ҳолатда 20,89 гектар,
Деновда 22 та ҳолатда 2,10 гектар,
Шўрчи туманида 23 та ҳолатда 3,10 гектар майдонларда хар ҳил турдаги ер қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган ер қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этиш юзасидан туман Кадастр агентлиги ходимлари томонидан ҳар бир ҳолат бўйича йиғма жилдлар, (далолатнома, фото ва космик суратлар, огоҳлантириш хатлари, туман ҳокимлигига тақдимнома ва бошқа тегишли ҳужжатлар) расмийлаштирилиб ҳуқуқбузарлик содир этган юридик ва жисмоний шахсларга 338 та ҳолатда 74,13 гектар майдонга огоҳлантириш хатлари юборилган, ноқонуний ҳолатлар аниқланган 74,13 гектар майдонга туман ҳокимликларига 338 та тақдимномалар киритилган, прокуратура органларига 93 та ҳолатда 74,13 гектар майдонга маълумотлар тақдим этилган.
Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати