Hodisalar

Ўзбекистонда дам олиш кунлари -15 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар республика ҳудудига совуқ ва нам ҳаво кириб келаётганидан огоҳлантирди.

Ўзгидромет хабарига кўра, 13-14 мартда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

13-14 мартда республикада ёғингарчилик (ёмғир, 14 мартга ўтар кечаси қорга айланади), баъзи жойларда кучли бўлади.

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 13 мартда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

14-15 мартда ҳарорат кечалари -2…-7 даража совуқгача, кундуз кунлари -2…+3 даража илиқгача, Қорақалпоғистонда кечалари -10…-15 даражагача, кундуз кунлари -2…-7 даража совуқгача, Хоразм вилоятида кечалари -6…-11 даража совуқгача, кундуз кунлари 0…-5 совуқгача пасаяди.

13-14 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Related Articles

Back to top button