1 февралдан тўловлар қандай миқдорларда ошиши билан танишинг
Президент қарорига асосан 2021 йил 1 февралдан бошлаб иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори оширилганидан хабарингиз бор.
Унга кўра 1 февралдан бошлаб:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (амалда 679 330 сўм);
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм (амалда 223 000 сўм);
➖ Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа — 434 000 сўм (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди);
➖ Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам — 326 000 дан 653 000 сўмгача (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди);
➖ 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
а) битта болали оилаларга – 144 100 сўм (амалда 131 000 сўм);
б) иккита болали оилаларга – 238 700 сўм (амалда 217 000 сўм);
в) учта ва ундан ортиқ болали оилаларга — 334 400 сўм (амалда 304 000 сўм);