Kasbim-faxrim

Ҳайриятки даъволарим асоссиз экан!

Яқинда ёрдам тариқасида “Ўзбекнефтегаз” АЖга 401 млрд. сўмлик субсидия, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ учун 500 млрд. сўмлик субсидия ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ учун 250 млрд. сўмлик ссуда шаклида давлат ёрдамининг кўрсатилиши аҳолини мунтазам равишда сифатли газ ва электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

Бу ҳақида Энергетика вазирлиги менинг фикрларимга эътироз қилиб билдирган баёнотида маълум қилмоқда.

Ҳайриятки даъволарим асоссиз экан!

Вазирликнинг билдиришича, мен қўлда депутатлик мандатим билан жойларга бормаётган, ўз соғлиғини хавфга қўйиб жасоратли ишлаётган мутахассисларнинг ишига эътибор бермаётган бир вақтда давлат томонидан соҳани қўллаб-қувватлашга ажратилган ушбу маблағлар кейинчалик бюджетга қайтариларкан.

Ссуда-ку тушунарли, лекин субсидия тариқасида “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ учун жами 901 млрд. сўмлик ажратилган субсидиянинг ҳам бюджетга қайтарилиши зўр янгилик.

Мен субсидияни қайтарилмайдиган маблағ, деб ўйлаган эканман. Шу кунларни кўриш илинжида вазирлик ва соҳа ташкилотларига куч-қувват тилаймиз!

Related Articles

Back to top button