O`zbekiston

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг воҳа аҳолисига Янги йил табриги

Азиз воҳадошлар!

Авваломбор, барчангизни юртимизга қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган янги йил билан самимий табриклайман.
Сизларга мустаҳкам соғлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
2019 йил вилоятимиз ҳаётининг барча соҳаларида сезиларли ўсиш ва аҳамиятли натижалар билан якунланмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга йўналтирилган, ҳудудларимиз қиёфасини янгилаш, одамларимиз учун ҳар жиҳатдан қулай турмуш шароитларини яратишга доир мақсадли дастурлар ва муҳим лойиҳалар ишлаб чиқилиб, унинг ижроси тўла таъминланаётир.

Бунинг замирида албатта сиз, мард ва танти воҳадошларимизнинг фидокорона меҳнати, эзгу интилишлари мужассам.
2020 йилда халқимиз ҳаётида бундан ҳам катта ўзгаришлар рўй беришига, эл-юртимиз янги-янги улкан ютуқларни қўлга киритишига шубҳа йўқ.
Мана шундай қувончли дамларда Сизларни Янги йил байрами билан яна бир бор қутлаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни билдираман. Янги йил ҳар бир хонадонга қут-барака, хотиржамлик, бахтли ва фаровон ҳаёт олиб келсин!
ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Тўра Боболов

Сурхондарё вилояти ҳокими

Related Articles

Back to top button