Ўзбекистон
Қашқадарёда «тўрт»лик ишдан олинди. Туман ва шаҳар ҳокимларида ҳам ўзгариш бор
Қашқадарё вилоятининг 4 нафар раҳбари — Зафар Рўзиев, Ботир Юсупов, Дилшод Турсунбоев ҳамда Равшанжон Насимов ишдан олинган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов хабар берди.
Ахборот хизматининг қўшимча қилишича, йиғилишда Қарши шаҳар ҳокими Жамшид Фозилов ҳам ишдан олинган.
Шунингдек, Халқ депутатлари Чироқчи ва Миришкор туманлари ҳокимлари масъулиятсизлиги ҳамда Китоб тумани ҳокими соғлиғи ёмонлашганлиги сабаб ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилган.