Касбим-фахрим

Четга чиқиш ҳуқуқлари тикланиши учун 70 миллион 563 минг сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди

Мажбурий ижро бюросининг Сариосиё туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2018 йил 22 ноябрдаги буйруғига асосан А.Тавобовдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга нисбатан алимент қарздорликларини ўз вақтида тўлаб боришлиги акс ҳолда ҳуқуқий чоралар қўлланилиши ҳақида тушунтиришлар олиб борилди.

А.Тавобов бу тушунтириш ишларидан ўзига тўғри хулоса чиқариб, собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини яъни 70 миллион 563 минг 600 сўмни тўлиқ тўлаб берди. Шунингдек, Мажбурий ижро бюросининг Сариосиё туман бўлими томонидан А.Тавобовнинг Ўзбекистондан четга чиқиш ҳуқуқлари тиклаб берилди.

Шунингдек, “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан ижро иши юритиш тамомланди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button