Касбим-фахрим

ЧОРВА МОЛЛАРИ САЛОМАТЛИГИ — ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ ВА ПРОФИЛАКТИК ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА

Сурхондарё вилояти Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан вилоятда чорва моллари саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳайвонлар орасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда ветеринария хизматлари сифатини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, вилоятда 1 101 022 бош йирик шохли қорамол, 2 675 146 бош майда шохли мол, 17 532 бош от, 12 600 бош эшак, 100 бош туя, 180 650 бош ит ҳамда 5 804 128 бош парранда мавжуд.

Мавжуд чорва моллари ва паррандаларнинг ветеринария осойишталигини таъминлаш мақсадида вилоятдаги барча туманлар ҳамда Термиз шаҳар Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги инспекциялари томонидан кенг қамровли ветеринария хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Айни пайтда 724 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 542 800 та хонадон ветеринария хизмати билан қамраб олинган.

Бу борада маҳаллабай ва хонадонбай ишлаш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида 301 нафар ветеринария мутахассисидан иборат 100 та эмлаш гуруҳи шакллантирилган. Ушбу гуруҳлар томонидан аҳоли хонадонлари ва чорвачилик субъектларига ветеринария хизматлари кўрсатилиб, ҳайвонлар саломатлиги доимий назорат қилиб борилмоқда.

Шунингдек, 2026 йил давомида тасдиқланган режа асосида мавсумий профилактик эмлаш тадбирлари ташкил этилмоқда. Хусусан, кузги эмлаш мавсумида ветеринария мутахассислари томонидан чорва молларини турли юқумли касалликларга қарши эмлаш, касалликларнинг олдини олиш ва эпизоотик барқарорликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Куйдирги касаллигига қарши 694 минг 636 бош қорамол, 1 миллион 482 минг 970 бош майда шохли мол, 7 минг 137 бош от, 5 минг 576 бош эшак, 42 бош туя, Оқсил касаллигига қарши  268 минг 046 бош қорамоллар ҳамда 583 минг 211 бош майда шохли моллар, Қутуриш касаллигига қарши 96  минг 962 бош ит, 1 минг 061 бош мушук ва 811 бош бошқа тур ҳайвонлар, Нодулярдерматит касаллигига қарши  346 минг 928 бош, Қорасон касаллигига қарши 158 минг 515 бош йирик шохли моллар, Чечак касаллигига қарши 1 милион 229 минг 645 бош, Бруцеллёз рев-1 касаллигига қарши  4 минг 500бош, Бродзот касаллигига қарши 177 минг 960 бош майда шохли моллар, Лептозпироз  касаллигига қарши  33 минг 729 бош қорамол, 6 минг 099 бош майда шохли мол, 93 бош от , Чума Н касаллигига қарши  636 минг 397 бош паррандалар, Бруцеллёз РБ-51 касаллигига қарши эса  494-бош йирик шохли моллар профилактик эмланди.

Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад — чорва моллари орасида касалликлар тарқалишининг олдини олиш, аҳоли хонадонларида соғлом чорвачилик муҳитини шакллантириш, чорвачилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдан иборат.

Зеро, ветеринария осойишталиги — озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳоли фаровонлигининг муҳим омилларидан биридир.

Ҳамроқул Абдурахмонов,

Сурхондарё вилояти Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармаси

бошлиғининг ветеринария йўналиши бўйича ўринбосари

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button