“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатимиз тараққиётининг мустаҳкам ҳуқуқий ва стратегик асосидир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-21-сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегияси давлат тараққиётини узоқ муддатли режалаштиришга қаратилган, мазмунан чуқур ва амалий аҳамиятга эга бўлган стратегик ҳужжатдир. “Ўзбекистон–2030” стратегияси давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган ҳолда, мамлакатимизнинг барқарор тараққиётини таъминлашга қаратилган комплекс дастур ҳисобланади. Ушбу стратегия доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, адолатли суд тизимини ривожлантириш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва фуқароларга сифатли давлат хизматларини кўрсатиш каби муҳим вазифалар белгиланган.
ПФ-21Фармонида давлат сиёсатининг марказига инсон қадрини қўйиш асосий тамойил сифатида белгилаб берилган. Фармонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, адолатли суд-ҳуқуқ тизимини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини ҳаётнинг барча жабҳаларида таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса давлат идоралари фаолиятини халқ манфаатларига хизмат қилувчи самарали механизмга айлантиришга қаратилганини англатади.
Фармон билан тасдиқлнган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида суд-ҳуқуқ тизиминин такомиллаштириш чоралари белгиланган.
Жумладан, Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш мақсадида
Жиноят иши юритувида ярашув институтидан фойдаланиш имкониятини 20 фоизга ошириш;
Судлар ҳамда тергов органлари фаолиятида айрим процессуал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш имкониятларидан фойдаланиш даражасини 50 фоизга етказиш;
Кибержиноятларнинг умумий жиноятчиликдаги улушини 45 фоизгача камайтириш;
Ёшлар томонидан содир этилаётган олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни 3 фоизгача камайтириш;
Аёллар томонидан содир этилаётган олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни 3 фоизгача камайтириш;
Аҳоли кундалик ҳаётига бевосита таъсир қилувчи соҳаларда қабул қилинган жами 10 та асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инсон ҳуқуқларига оид халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
Ҳар йили давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 300 нафар ходимларини инсон ҳуқуқлари бўйича махсус малака ошириш курслари билан қамраб олиш белгиланган.
Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантириш мақсадида
Судга қадар ҳал этилиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш улушини 20 фоизга етказиш;
Маъмурий судларда ишларнинг келиштириш чоралари орқали ҳал этилиш даражасини 50 фоизга ошириш;
Суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида
Судьялар орасида хотин-қизлар улушини 30 фоизга етказиш;
Фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида янги интерактив хизматлар сонини 19 тага етказиш белгиланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини инсон манфаатлари, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтириш мақсадида
Жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган маҳаллаларни жами маҳаллалар салмоғидаги улушини 40 фоизга етказиш;
Суд ва бошқа органларнинг ҳужжатлари ижросини таъминлаш жараёнига сунъий интеллектни жорий этиш орқали ижро ишларининг 30 фоизини мажбурлов чораларини қўлламаган ҳолда ижросини таъминлаш;
Прокурор назорати ҳужжатларини электрон шаклда юритиш даражасини 100 фоизга етказиш;
Терговга қадар текширув ва тергов жараёнларида процессуал ҳужжатларни электрон шаклда юритиш даражасини 100 фоизга етказиш;
Ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида одамлар ўлимини 4 дан камайтириш;
Ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларнинг йиллик кўрсаткичини 21,5 тагача камайтириш;
Ҳар 100 минг аҳолига маҳалла ҳудудида олди олиниши мумкин бўлган жиноятларнинг йиллик кўрсаткичини 36 тагача камайтириш белгиланган.
Адвокатура институтининг салоҳиятини тубдан ошириш, шунингдек, малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш мақсадида
Фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича адвокатлар ҳамда судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви даражасини 50 фоизга етказиш;
Ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган адвокатлар сонини камида 25 нафаргача ошириш белгиланган.
ПФ-21 Фармонининг муҳим жиҳатларидан бири — давлат бошқарувини ислоҳ қилишга қаратилганидир. Унда очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик принципларини кучайтириш, бюрократик тўсиқларни камайтириш, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш вазифалари белгилаб берилган. Бу орқали давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини амалий мазмун билан бойитиш мақсад қилинган.
Шу ӯринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-21-сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатимиз тараққиётининг мустаҳкам ҳуқуқий ва стратегик асосидир.
У мамлакатни жадал, барқарор ва адолатли ривожлантириш, халқ фаровонлигини ошириш ҳамда келажак авлодлар учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга қаратилган улкан мақсадларни ўзида мужассам этган тарихий аҳамиятга эга ҳужжат сифатида хизмат қилади.
Фуқаролик ишлари бўйича
Денов туманлараро суди судьяси
Панжиев Сулаймон Абдуназарович


