Ўзбекистон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 21-СОНЛИ ФАРМОНИ ЮЗАСИДАН

2023 йил 11 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон — 2030» стратегияси мамлакат тараққиётининг ўрта муддатга мўлжалланган устувор йўналишлари, мақсадлари ҳамда уларга эришиш бўйича самарадорлик кўрсаткичларини белгилаб берди.

Жумладан, Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада мустаҳкамлаш чоралари ҳам белгиланди.

Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш мақсадида

Жиноят иши юритувида ярашув институтидан фойдаланиш имкониятини 20 фоизга ошириш

Судлар ҳамда тергов органлари фаолиятида айрим процессуал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш имкониятларидан фойдаланиш даражасини 50 фоизга етказиш

Кибержиноятларнинг умумий жиноятчиликдаги улушини 45 фоизгача камайтириш

Ёшлар томонидан содир этилаётган олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни 3 фоизгача камайтириш

Аёллар томонидан содир этилаётган олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни 3 фоизгача камайтириш

Аҳоли кундалик ҳаётига бевосита таъсир қилувчи соҳаларда қабул қилинган жами 10 та асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инсон ҳуқуқларига оид халқаро стандартларга мувофиқлаштириш

Ҳар йили давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 300 нафар ходимларини инсон ҳуқуқлари бўйича махсус малака ошириш курслари билан қамраб олиш белгиланган.

Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантириш мақсадида

Судга қадар ҳал этилиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш улушини 20 фоизга етказиш;

Маъмурий судларда ишларнинг келиштириш чоралари орқали ҳал этилиш даражасини 50 фоизга ошириш;

Суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида

Судьялар орасида хотин-қизлар улушини 30 фоизга етказиш;

Фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида янги интерактив хизматлар сонини 19 тага етказиш;

Суд ва бошқа органларнинг ҳужжатлари ижросини таъминлаш жараёнига сунъий интеллектни жорий этиш орқали ижро ишларининг 30 фоизини мажбурлов чораларини қўлламаган ҳолда ижросини таъминлаш:

Прокурор назорати ҳужжатларини электрон шаклда юритиш даражасини 100 фоизга етказиш;

Терговга қадар текширув ва тергов жараёнларида процессуал ҳужжатларни электрон шаклда юритиш даражасини 100 фоизга етказиш;

Ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида одамлар ўлимини 4 дан камайтириш;

Ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларнинг йиллик кўрсаткичини 21,5 тагача камайтириш;

Ҳар 100 минг аҳолига маҳалла ҳудудида олди олиниши мумкин бўлган жиноятларнинг йиллик кўрсаткичини 36 тагача камайтириш белгиланган.

Адвокатура институтининг салоҳиятини тубдан ошириш, шунингдек, малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш мақсадида

Фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича адвокатлар ҳамда судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви даражасини 50 фоизга етказиш;

Ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган адвокатлар сонини камида 25 нафаргача ошириш белгиланган.

Ушбу мақсадлар босқичма босқич йиллар кесимида ўсиб бориши таъминланиб, барча сохаларда ривожланиб бориш назарда тутилмоқда.

Бу эса суд-ҳуқуқ тизимини ҳам том маънода қонун устиворлиги, адолатнинг қарор топиши ҳамда фуқароларнинг давлат органларидан рози бўлиши учун хизмат қилади.

Ҳулоса сифатида қайд этиш лозимки, «Ўзбекистон — 2030» стратегияси билан белгиланган мақсадларнинг, замон талабига мос равишда ривожланиб, унинг мақсадларини аниқлаштирган ҳолда ҳар биро соҳанинг ўсиши учун кириб бориши, давлатнинг барча соҳаларда мукаммал бўлиши учун замин яратади.

Фуқаролик ишлари бўйича

Денов туманлараро суди судьяси

Панжиев Сулаймон Абдуназарович

Related Articles

Back to top button