“Долзарб 30 кунлик” тадбирлари давом этмоқда

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида иссиқхоналар сонининг сезиларли даражада ошишига, аҳолининг даромади ортишига, ишсиз аҳолининг ишли бўлишига хизмат қилмоқда. Иссиқхона ишини тўғри ташкил этиш эса бу борада қўл келмоқда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги томонидан “Долзаб 30 кунлик” тадбири эълон қилиниб, мазкур режага асосан иссиқхонада етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тўлиқ назорат қилинмоқда. Туманимиз фитосанитар карантин инспекторлари билан ҳудудимиздаги барча иссиқхоналарда бўлиб, мониторинг ўтказиб, керакли тавсия ва маслаҳатларимизни бермоқдамиз. Бугунги кунда дунё миқёсида мева ва сабзавотларни кунлик истеъмол эҳтиёжини таъминловчи соғлом овқатланишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сабзавотлар ичида бодринг асосий экинлардан бири бўлиб, уни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш муҳим аҳамиятга эга. Биргина бодринг маҳсулотидан юқори даромадга эга бўлиш учун уни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш муҳим жараён ҳисобланади. Иссиқхоналарда бодринг кўпроқ қуйидаги касалликларга учрайди: ун-шудринг, фузариоз сўлиш, оддий мозаика, сохта ун-шудринг, илдиз чиришдир.
Ун шудринг касаллиги — касаллик лимон ўсиш ва ривожланиш даврида ёғингарчилик кўпайганда кучаяди. Цитрус (лимон) ўсимликларида ун-шудринг ёғингарчилик кўп бўлган вақтда ривожланиб, баргда оқиш доғлар ҳосил қилади. Замбуруғ дарахт танаси ва баргини зарарлаб, ҳолсизлантиради. Курашиш учун зарарланган қисмларни олиб ташлаш, фунгицидлар билан ишлов бериш ва агротехник қоидаларга риоя қилиш лозим. Унинг белгилари қуйидагича. Барг ва танада оқиш доғлар (ун сепилгандек) пайдо бўлади, вақт ўтиши билан доғлар кенгаяди. Келиб чиқиши сабаблари паразит замбуруғлар орқали юқади, юқори намлик ва ёмғирли об-ҳавода тез тарқалади. Зарари дарахт ҳолсизланади, фотосинтез жараёни бузилади ва ҳосилдорлик кескин пасаяди.
Хўш курашиш чоралари нималардан иборат? Зарарланган барг ва шохларни кесиб ташлаш ва ёқиб юбориш ҳамда мис сақловчи фунгицидлар (масалан, Бордо суюқлиги) ёки олтингугурт асосидаги препаратлар билан пуркаш яхши натижа беради. Дарахтлар орасидаги масофани сақлаш ва ҳаво айланишини яхшилаш. Бир сўз билан айтганда агротехника қоидаларига қатъий риоя қилиш, ниҳолларни тўғри парваришлаш, илдиз бўғзи тупроқ билан кўмилиб қолишига йўл қўймаслик, тупроқни мунтазам юмшатиб туриш, тупроқ намлиги керагидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш тавсия қилинади.
Нурислом Пардаев
Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси
Қумқўрғон бўлими фитосанитар давлат карантин инспектори





