Hodisalar

Жазо муқаррар

(суд очерки)

Маълумки, ҳар қандай ҳуқуқий давлатда суд ҳокимиятининг нуфузи ва одил судловнинг самарадорлиги фақатгина қабул қилинган қарорларнинг адолатлилиги билан эмас, балки уларнинг қанчалик тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши билан белгиланади.

Шу сабабли қонунчиликда суд қарори билан тайинланган жазоларни ўташдан бўйин товлаш учун жавобгарлик чоралари белгилаб қўйилган.

Хусусан, Жиноят кодексининг 46-моддасида, “Агар шахс суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами ўттиз кундан кўпроғини ўташдан узрли сабабларсиз бўйин товласа ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетса, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Жазони ўташдан бўйин товланган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди” деб белгилаб қўйилган.

Бироқ, Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаро Ж.М ўзига суд ҳукми билан тайинланган жазо бўйича ўталмай қолган 2 йил 2 ой 27 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан  узрли сабабларсиз бўйин товлаган.

Суд қарори билан Қумқўрғон туман ИИБ бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилиб, фуқаро Ж.Мнинг суд ҳукми билан тайинланган жазо бўйича ўталмай қолган 2 йил 2 ой 27 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияларининг ажрими билан ушбу суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Back to top button