Касбим-фахрим

Мевали дарахтларнинг тиним даврида зараркунанда ҳашаратларга қарши ёғли аралашма қўллаш бўйича фойдали тавсиялар

Фойдали_маълумот


Мевали дарахтларнинг тиним даврида зараркунанда ҳашаратларга қарши ёғли аралашма қўллаш бўйича фойдали тавсиялар

Дарахтларга ёғли аралашма сепиш сабаблари ва уни таъсири:

1. Димиқтириш – нафас олиш йўлларини беркитади. Тухумлар, хашоратлар ва каналар.
2. Захар мой ҳашаротларнинг ички модда алмашинуви жараёнини бузади ва уларни нобуд қилади.
3. Агар унга инсектицид қўшилса – унинг таъсир кучи кенгаяди ва ортади.

Ёғли аралашма қайси ҳашаротларга қарши мой сепилади?

Тиним даврида сепиладиган ёғли (мой) аралашма формуласиКанола ва писта мойи: таъсири кучи кам ва жўхори мойи билан бирга ишлатилса, таъсир кучи ортади.Ошхона идишини ювадиган суюқлик (Fairy), 75%.Инсектицид: органофосфор, баъзи хашоратларга перитройд Nurell D таъсири жуда яхши.

Мисол учун : 100 литр сувга 4–6 литр мой (пахта мойи) ва ўртача 750 мл Fairy, Nurell D (норма: 1 гектарга 1 литр) қўшиб бир хил суюқлик массаси ҳосил бўлгунча аралаштиринг.Ёғни сув билан аралашиши учун етарли миқдорда совун қўшинг; агарда ёғ сувдан алоҳида бўлиб киришмаса, кўпроқ совун қўшинг.

Аралашмани тайёрлаш ва сепиш тартиби:
Аралашма дарахтларга жуда яхши сепилиши керак.Ёш дарахтларга гектарига мавсумда 400 литр, тиним даврида 240 литр. Катта дарахтларга мавсумда 1000 литр, тиним даврида 600 литр. Имкон қадар кўп миқдорда сепиш яхши таъсир қилади. Кўпгина инсектицид ва фунгицидларни аралаштириб сепиш мумкин.
 Бакнинг 3/4 қисми тўлганда мой ва совунни қўшинг. Яхшилаб аралаштиринг.
 Бу қоришмага олтингургут қўшманг.Мис купороси ёки бордо суюқлигини қўшиш мумкин.

Эътибор беринг:

Ҳарорат фақат +4 °C дан юқори бўлганда сепинг.Агар тиним даври охирида сепаётган бўлсангиз, кўртаки ва гуллар зарарланмаслиги учун эҳтиёт бўлинг.
Намлик (RH%) 60% дан кам бўлмаслиги шарт.Дарахтлар хўл ёки ёмғирли бўлса сепманг.Шамол бўлганда сепманг.Дарахт қаторининг бир тарафи қуригандан сўнг иккинчисига пуркаманг!Мойни текширинг:
Сепишдан олдин мойнинг сув билан аралашиши синаб кўрилиши шарт.
500 мл сувга 25 мл мой ва 4 мл совун қўшинг.Идишни 15 марта чайқанг ва 5 минутга тиндиринг.Агар мой сифати яхши бўлса – суюқлик оқ суспензияга айланади ва кўпик ҳосил бўлади.
5 минутда мой ажраб кетмаслиги керак.Агар сифатсиз бўлса – сувдан тез ажралиб кетади.

 

БАХТИЁР ТОШБОЕВ

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси  бош мутахассиси

 

Related Articles

Back to top button