Маданият

Оқлов ҳукми – адолатли жамиятнинг асосий мезони

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг 2025 йил 8 январь кунидаги  ҳукмига кўра, Холлиева Барчиной Искандар қизи (исм-фамиля ўзгартирилган) Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “а” банди  билан шу Кодекс 45-моддасини қўллаб, 1 йил муддатга банк тизими соҳасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, уй-жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни ишлаш вақтидан, шунингдек иш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиш учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқишни чеклаган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Тергов органи ҳужжатларига кўра, Б.Холлиева фирибгарлик йўли билан моддий бойлик орттириш мақсадида ўзига олдиндан таниш бўлган Қизириқ тумани “Наврўз” маҳалласида яшовчи фуқаро Беккелдиева Дилобар Рахмат қизининг ишончига кириб, уни алдаб, 2024 йил 17 январь куни 51.000.000 сўм миқдоридаги пулларини олиб, фуқаро Беккелдиева Дилобар Рахмат қизига 2024 йил февраль ойи охирига қадар Қизириқ тумани “Наврўз” маҳалласи ҳудудида жойлашган ўзига тегишли бўлган 10 сотих ер майдонини номига ҳужжатлаштириб беришини билдириб, бу ҳақида тилхат ёзиб бериб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган анча миқдордаги пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Судланувчи Б.Холлиеваўзининг суд ҳукмидан норози бўлиб келтирган апелляция шикоятида, жабрланувчи Д.Беккелдиевадан 51 млн сўм пул олмаганлиги, Д.Беккелдиева одамларга фоизга пул бериш билан шуғулланиши, ундан 500 АҚШ доллари фоизга пул олгани, Д.Беккелдиева ушбу пулларни фоизи билан ҳисоблаб, ундан қўрқитиш йўли билан ишхонасида тилхат ёздириб олгани, айбсизлиги ҳақида важлар келтириб, суд ҳукмини бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.

Биринчи босқич судида жиноят ишини тўлиқ, ҳар томонламан ва холисона ўрганилмагани сабабли Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 18 март кунидаги ҳукми билан жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг 2025 йил 8январь кунидаги Холлиева Барчиной Искандар қизига нисбатан чиқарилган ҳукми бекор қилиниб, унинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси 2-бандига асосан реабилитация этиш йўли билан оқланди.

Шунингдек, Б.Холлиевага реабилитация қилиниши муносабати билан унга етказилган мулкий зиённи, маънавий ва бошқа зиён оқибатларини қоплаш масаласида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
304-312-моддаларида назарда тутилган тартибда даъво талаби билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.

Хулоса шуки, адолатли жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд-ҳуқуқ соҳасида ҳимоя қилишда қонунлар устуворлигини таъминлаш лозим. Зеро, янги таҳрирдаги Конститутциямизда 15-моддасида ҳам Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади, деб кўрсатиб ўтилган.

Вилоят судининг

судья катта ёрдамчиси                                                Б.Нормуродов

Related Articles

Back to top button