Маданият

Демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда сиёсий партиянинг ўрни

Ҳаракатлар стратегиясида халк депутатлари маҳаллий ижро ва вакиллик органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш ишларини фаоллаштириш. Халқ орасида бўлиш яни электоратлар хоҳиш истакларини ўрганиш тизимини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб боришни кучайтириш ҳақида фикр илгариланди. Партиянинг дастурий таъминот воситалари ўз имижини шакиллантириши ва халқ ишончига кириш ҳамда эргаштира олиш қудратини шакиллантиришга эришиш асосий мақсаддир.

Ҳаракатлар стратегияси йўналишлари

  1. Давлат ва жамият қурилиш тизимини такомиллаштириш
  2. Қонун устиворлигини таминлаш суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳқилиш
  3. Иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш
  4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш
  5.  Хавфсизлик диний бағри кенглик ва миллатлараро тотувлик ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат тамойиллари билан чуқур ўрганиш ва таҳлилий тарғибот олиб боришни тактик вазифалаштиришни белгилашдан иборат.

Сиёсий ўқув машғулоти жараёнида илмий сиёсий билимларни ўзлаштириш имкониятига эга бўлдим. 2021йил Ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллигига 30 йил тўлиши муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» деган эзгу ғоя асосида кенг нишонлаш шарафини туйишдек муқаддас туйғуни ҳис этишдек бахтга эришганимдан хурсанд бўлдим.

Тасвирда сиёсий ўқув жараёнидан олинган лавҳаларни этиборингизга ҳавола қилдим.

Ўзбекистон Экологик партияси Шўрчи туман кенгаши раиси Фазлиддин Маматов

Related Articles

Close