Кончилик ишларида саноат ҳавфсизлиги, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни мухофаза талаблари ўта муҳим
Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси Жанубий минтақавий бошқарма бош мутаҳассис давлат инспекторлари Холиқов Шорахмат Каландарович ва Рузиев Жамшид Довутовичлар конда ишчилар билан учрашиб меҳнат мухофазаси, саноат ва техник холатларнинг ҳавфсизлиги мавзусида учрашув олиб боришдилар.
Кончилик ишларида саноат ҳавфсизлиги, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни мухофаза талаблари ўта муҳим ва долзарблиги тўғрисида сухбатлар ўтқазишди ва ишчиларга яратилган шарт-шароитлар тўғрисида тавсия ва тушунчалар олиб боришди.
Маърузаларида Ўзбекистон Республикаси кўмир саноатидаги меҳнатдан жароҳатланишлар, техник кўрик ишлари, шунингдек корхоналарда хавфсизлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли шахслар тўғрисида қайд этдилар.
Ҳозирги вақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ №-2727-сонли — 2017йил 13 январдаги, ПҚ №3857-сонли 2018йил 16 июлдаги Фармонлари асосидаШарғун кўмир конида (Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри) “Шарғунқўмир” АЖни йилига 900 минг тонна кўмирга етказиш билан Модернизация қилиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар якунланганини айтдилар.
Шаргунқумир”АЖда янги кўмир конларини ўзлаштириш бўйича кўмирни қазиб олишдан тортиб, товар маҳсулотларини истеъмолчиларга юклашгача бўлган тўлиқ циклларга эга Ўрта Осиёда йирик лойиҳаларга эга бўлган корхоналардан биридир.
Шарғун кўмир конининг маҳсулотлари CC маркали кўмирининг кулчанлиги (25,5–30%) ва ёниш иссиқлиги (5200-8100) ккал/кг.
Замонавий юқори самарали ускуналарни жорий етиш орқали ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш кўмир қазиб олишни йилига 900 минг тоннагача ошириш имкониятини яратди.
-Механизациялашган комплекслардан фойдаланган ҳолда тик нишабли қатлам юзларини тозалашда, комбайнлар ва лентали конвеерлардан фойдаланиш технологиясини такомиллаштириш;
— Ишлаб чиқарилган ҳар 1000 тонна кўмир учун йўқотиш ҳажмини камайтириш орқали кўмир қазиб олиш харажатларини камайтириш;
— Замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий етиш ҳисобига кўмирнинг експлуатацион йўқотишларини камайтириш;
— Қўшимча иш ўринлари яратиш.
— Замонавий юқори самарали ускуналарнинг жорий этилиши кўмир қазиб олишни йилига 900 минг тоннагача ошириш имконини берди:
— мавжуд кўмир қазиб олиш технологиясини тозалаш механизациялашган комплексига ўртача кунлик кўмир қазиб чиқаришни 1400 тоннагача ошириш;
2023 йил декабр ойидан бошлаб Шарғун кўмир конида механизациялашган тозалаш комплексида кўмир қазиб олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, бу ерда ўз навбатида конда ишчилар хавфсизлигига алоҳида еътибор қаратилмоқда ва хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш учун барча мухим бўлган чоралар кўрилган.
Корхонанинг иншоотлари ва муҳандислик коммуникацияларини қуриш (сув таъминоти, канализация, ёнғинни ўчириш, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, алоқа ва бошқалар.) якунланган.
— энергия истеъмолининг керакли ҳажмини ҳисоблаш (электр энергияси, маиший (техник) сув ва бошқалар.) ва конни шамоллатиш учун ҳаво сарфи (тозалаш ишлари, қазиш жойлари ва камералар) ўрнатилган;
— кон қазиш ишлари учун мустаҳкамлагичлар турлари ва уларнинг параметрлари, кўмир қатлами ва хост жинслари пайдо бўлишининг барча мумкин бўлган шароитларида маҳкамлаш учун оқилона ҳисоб-китоблар келтирилган;
— саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган (газ динамик ҳодисалари, кўмир қатламининг ўз-ўзидан ёниши, конларни ва ер усти объектларини ҳимоя қилиш);
— кўмирнинг йўқолиши бўйича ҳисоб-китоблар қилинган.
Жанубий минтақавий бошқарма бош мутаҳассис Ш.Қ.Холиқов корхона раҳбариятига мурожаат қилиб, Шарғун кўмир конида ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида механизациялашган тозалаш комплексларидан фойдаланган ҳолда хавфсизлик ва меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади:
— кон майдонини очиш; — 1430 м горизонтдан + 925 м горизонтгача қазиш майдонларини тайёрлаш;
— кўмир юзасини очиш ишлари;
— конни шамоллатиш;
— электр таъминоти;
— сув таъминоти ва бошқа ишлаб чиқариш жараёнлари олиб борилган.
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги
Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси
Жанубий минтақавий бошқарма бош мутаҳассис давлат инспекторларилари
Ш.К.Холиқов
Ж.Д.Рузиевлар.