Касбим-фахрим

“КУЗГИ ТУНЛАМ” ҚУРТЛАРИ УНИБ ЧИҚАЁТГАН ҒЎЗА ЧИГИТИНИ ШИКАСТЛАЙДИ

Ўзбекистоннинг иқлим шароити қишлок хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга жуда қулай бўлиши билан бир қаторда, табиатдаги ҳашорат ва зараркунандалар яшаши учун ҳам яхши муҳит ҳисобланади. Албатта, бу борада олимлар ҳамда соҳа мутахассислари томонидан ҳашорат ва зараркунандаларга қарши кураш чоралари жиддий ўрганилиб, ўсимликка етказадиган зиёнининг олдини олиш юзасидан биологик ва кимёвий ҳимоя чоралари бўйича тавсиялар белгилаб берилган. Афсуски, ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш соҳасида катта ютуқларга эришилганлигига қарамай ҳали ҳам ҳосилни зараркунанда ва касалликлар таъсиридан кўп қисми нобуд бўлмокда. Ўзбекистон шароитида пахта етиштиришда асосий зараркунандалар аниқ бўлиб, булар Кузги тунлам (илдиз қурти), шира, трипс, ўргимчаккана, беда ва ғўза қандаласи ҳамда кўсак қурти ҳисобланади.

Зараркунандалар хуружи ва турли касалликлар ер юзида  улкан офат ҳисобланиб, улар қишлоқ хўжалик ўсимликлари ривожланиш даври ва маҳсулотларни сақлаш давомида ҳосилнинг катта қисми зарарланишга сабаб бўлади Зараркунандалар хуружи ва турли касалликлар ер юзида улкан офат ҳисобланиб, улар қишлоқ хўжалик ўсимликлари ривожланиш даври ва маҳсулотларни сақлаш давомида ҳосилнинг катта қисми зарарланишга сабаб бўлади.

Биргина “Кузги тунлам” қуртлари униб чиқаётган ғўза чигитини шикастлаб, уруғ паллаларини тешади, илдизларни ёки бўғзи яқинидаги пояни кемиради, баъзан майсанинг ер устки қисмига ҳам зарар етказади. Шоналаш даврида, яъни ғўзапоянинг остки қисми дағаллашган вақтда, тунлам қуртлари уларни кемиришга ожизлик қилади. Шу боисдан қуртлар эртаги ғўзага қараганда кечкиларига кўпроқ зарар етказади.   Катта ёшдаги куртлари 5см гача бўлиб, кўкиш-кулранг. Илдиз қурти етук қурт холида тупроқнинг 10-15 см чуқурлигида қишлаб чиқади. Эрта баҳорда яъни март ойининг 2-3 ўн кунлигида қишлаб чиққан илдиз қурти суткалик харорат 100С дан ошганда тупроқнинг устки қатламига кўтарилиб 5-6 см чуқурликда ғумбакка айланади.

Ғумбаги оч-қўнғир бўлиб, буйи 1,5-2см га етади. Об-ҳаво шароитига қараб бахорда 15 кундан 30 кунгача ғумбак ҳолида яшайди. Бунда фойдали харорат йиғиндиси 1500С даражасига етганда ғумбакдан капалаклар учиб чиқа бошлайди. Капалаги қанот ёзганда 4 см гача боради. Илдиз қурти капалаклари апрел ойининг иккинчи ўн кунлиги бошларида учиб чиқиб, қўшимча гул нектарлари билан озиқланади ва 3-5 кундан сўнг якка-якка холда бегона ўтларга айниқса шўрага, печакка, итузумга, ғўзага хатто кесаклар устига тухум қўя бошлайди. Улар тухум қўйиш учун ўтлар сийрак, айниқса, тез қизийдиган енгил тупроқли далаларни танлайди, тухумини итузумнинг ёш кўчатларига қўйишни ёқтиради. Бир дона урғочи капалак ўртача 500-800 донагача, айримлари эса 1800 донагача тухум қўяди.

Илдиз қуртини тухумлик даврида трихограмма қўллаб йўқотиш энг осон, арзон ва самарали усули хисобланади. Бунинг учун апрел ойининг биринчи ўн кунлигида хар 5 гектар майдонга 1 донадан илдиз қурти ферамон тутқичлари қўйилади. Илдиз қурти капалаклари ферамон тутқичга тушишни бошлагандан сўнг 3-4 кундан кейин 10х10 схемада трихограммани хар 4-5 кунда қўлланилади. Айрим сабабларга кура, зараркунанда қурти чиқариб юборилса, алдамчи ем (кужарага кимёвий воситалар аралаштирилади) тайёрлаб, пушта тепасига солинади.

Жорий йилда Сурхондарё вилояти пахтакорлари 72270  гектар майдонда эртапишар ва серҳосил ғўза навларини парваришламоқда. Бугунги кунда ғўза экин майдонларида «Кузги тунлам» (илдиз)  қурти зараркунадасига қарши феромон тутқич ва садишлар ўрнатилиб,  зараркундага қарши кураш чораларини изчил олиб борилаётир. Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантин ва ҳимояси давлат инспекторлари томонидан жойларда  илдиз кемирувчи тунламларга қарши  кураш чора – тадбирлари режа асосида  тавсия этилмоқда. Айниқса, қишловдан кейин март-апрел ойларида пахта далалари ва  ғаллазорларда биофонни бойитиш учун  биолабораторияларда кўпайтирилган трихограмма ва олтинкўз энтомофагларини  тарқатиш мониторинги  ташкил этилган бўлиб, ҳар бир экин майдони уларнинг назоратида.

Б. Тошбоев, Сурхондарё вилояти  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг  Зарарли органинзмларни прогноз қилиш ва мониторинг юритиш бўйича бош мутахассис

Related Articles

Back to top button