Касбим-фахрим

Қонунчиликдаги янгиликлар

2024 йил 13март куни “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди.

Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашдаги мутаносиблик ва етарлиликнинг конституциявий принципларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ айрим маъмурий жавобгарлик чораларини либераллаштириш талаб этилаётгани ушбу Қонунда кўрсатиб ўтилди.

Хусусан, “Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш” деб номланган 84-модда «Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиш, агар ёнғин чиқишига олиб келган бўлса, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади», деган мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилди.

“Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш” деб номланган МЖтКнинг 211-моддасибиринчи қисмининг санкцияси «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади» деган таҳрирда, иккинчи қисмининг санкцияси «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади» деган таҳрирда, учинчи қисмининг санкцияси «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади» деган таҳрирда баён этилди. Шунингдек, ушбу модда «Шахснинг эҳтиётсизлиги ёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги туфайли уй-жой фондида одамларнинг соғлиғига зарар етиши ёхуд ўзганинг мол-мулки шикастланиши ёки унинг йўқ қилиниши билан боғлиқ бўлмаган тарзда ёнғин содир бўлганда мазкур шахс ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликдан озод қилинади» деган мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилди.

Қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлиб бориш қонунларга риоя этган ҳолда яшайдиган ҳар бир фуқаро учун фойдадан ҳоли бўлмайди.

М.Маликов

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

Related Articles

Back to top button